Samsung смартфонларга чегирма эълон қилаётиб, Huawei’ни масхаралади

  •   DiMaX
  •  1761
  •  23.06.2020 14:46

Samsung смартфонларга чегирма эълон қилаётиб, Huawei’ни масхаралади

Турли технологик компаниялар ўз рекламаларида рақибларининг ёки улар маҳсулотларининг устидан кулишлари учраб туради. Жанубий кореялик гигант ҳам куни кеча Россиядаги чегирма акциясида шундай йўл тутди.

ЎҚИНГ: Huawei бирйўла Samsung ва Apple’ни масхаралади

Россиядаги расмий дўконида Galaxy A ва Galaxy M туркумидаги смартфонларига чегирма эълон қилган Samsung, бу борада Huawei’ни бир «туртиб» ўтишни ҳам эсдан чиқармаган. Яъни, таклиф этилаётган қурилмалар Google сервисларига эга эканлигига ишора қилган:

Маълумки, айни дамда фақатгина Huawei компанияси смартфонлари Google сервисларидан маҳрум этилган. АҚШ ҳукумати жорий этган санкциялар боис, бу хитойлик корпорация қидирув гигантининг сервисларига эга бўлган янги қурилмалар чиқаришга ҳақли эмас.

Samsung расмий сайтидаги чегирмалар эса 30 июнгача давом этади, бунда смартфон харид қилаётиб, «OKGOOGLE» (буям Huawei’га тегиб кетадиган ишора) промокодини киритганлар чегирмага эга бўлади.

ЎҚИНГ: Huawei тарихда илк бор Samsung’ни қувиб ўтиб, 1-рақамли смартфонсозга айланди!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!