Samsung смартфонлари эгаларига Microsoft’дан хушхабар бор!

  •   DiMaX
  •  1010
  •  19.09.2020 16:45

Samsung смартфонлари эгаларига Microsoft’дан хушхабар бор!

Windows 10 операцион тизими учун ишлаб чиқилган Your Phone дастури (ўзбекчада «Telefoningiz» деб номланган) компьютерни ҳамда Android-смартфонни ягона экотизимга бирлаштириш имконини беради. Унинг ёрдамида компьютер ёки ноутбукнинг ўзиданоқ SMS юбориш ўрганган, шунингдек...

ЎҚИНГ: Microsoft’нинг янги иловаси билан яқинда смартфонсиз ҳам қўнғироқ қила оласиз!

Ушбу илованинг Twitter тармоғидаги расмий аккаунти орқали хабар беришларича, Android-смартфондаги исталган бир иловани Windows 10 тизимли компьютерда алоҳида ойна сифатида очиб ишлатиш функцияси бета-тест доирасидан чиқиб, барчага тақдим этилган. Лекин ҳозирча бу функция фақат Samsung смартфонларида ишлайди.

Мазкур жараёнда аслида барча иловалар смартфоннинг ўзида бажарилади, «Telefoningiz» иловаси эса унинг тасвирини компьютер экранига узатиб туради. Бу функцияни қўллаб-қувватловчи телефон моделлари эса қуйидаги рўйхатда:

  1. Microsoft Surface Duo
  2. Samsung Galaxy Note 9
  3. Samsung Galaxy S9
  4. Samsung Galaxy S9+
  5. Samsung Galaxy Note 10
  6. Samsung Galaxy Note 10+
  7. Samsung Galaxy Note 10 Lite
  8. Samsung Galaxy Fold
  9. Samsung Galaxy S10
  10. Samsung Galaxy S10+
  11. Samsung Galaxy S10 Lite
  12. Samsung Galaxy S10e
  13. Samsung Galaxy Note 20 5G
  14. Samsung Galaxy Note 20 Ultra 5G
  15. Samsung Galaxy A8s
  16. Samsung Galaxy A30s
  17. Samsung Galaxy A31
  18. Samsung Galaxy A40
  19. Samsung Galaxy A41
  20. Samsung Galaxy A50
  21. Samsung Galaxy A50s
  22. Samsung Galaxy A51
  23. Samsung Galaxy A51 5G
  24. Samsung Galaxy A60
  25. Samsung Galaxy A70
  26. Samsung Galaxy A70s
  27. Samsung Galaxy A71
  28. Samsung Galaxy A71 5G
  29. Samsung Galaxy A80
  30. Samsung Galaxy A90s
  31. Samsung Galaxy A90 5G
  32. Samsung Galaxy S20
  33. Samsung Galaxy S20+
  34. Samsung Galaxy S20 Ultra
  35. Samsung Galaxy Fold
  36. Samsung Galaxy XCover Pro
  37. Samsung Galaxy Z Flip
  38. Samsung Galaxy Z Flip 5G
  39. Samsung Galaxy Z Fold 2 5G

Ҳозирча мазкур дастур орқали Android-смартфондаги биттагина иловани компьютерда очиб ишлаш имкони мавжуд. Бироқ Microsoft шу йилнинг охиригача бир вақтнинг ўзида бир нечта илова очиладиган қилишга ваъда бермоқда.

Your Phone дастурининг ушбу функциясидан фойдаланиш учун компьютерингиз Windows 10 операцион тизимининг October 2018 Update версиясигача янгиланган бўлиши лозим. Шунингдек, смартфонингизга Link to Windows иловаси ўрнатилган ва ҳар иккала гаджет битта Wi-Fi тармоғига уланган бўлиши ҳам талаб этилади.

ЎҚИНГ: Android’да SMS ўчиб кетса уни қандай тиклаймиз?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!