Samsung смартфонлари эгаларига расмий хушхабар бор

  •   DiMaX
  •  4827
  •  25.04.2020 11:54

Samsung смартфонлари эгаларига расмий хушхабар бор

Жанубий кореялик техногигант Samsung Galaxy S20 флагманлари билан бирга ўзининг янги – One UI 2.1 график қобиғини ҳам тақдим этган эди. Шундан кейин ва бир йил олдин чиққан аксарият смартфонлар учун ушбу прошивка тарқатилмоқда.

ЎҚИНГ: Ўта қиммат Galaxy S20 Ultra’дан буни ҳеч ким кутмаган эди!

2018 йилги Samsung флагманлари – Galaxy S9, Galaxy S9+ ҳамда Galaxy Note 9 моделларига One UI 2 график қобиғи чиқмаслиги аввалроқ айтилган эди. Кейинроқ эса компаниянинг Ҳиндистондаги расмий вакили Galaxy S9+ фойдаланувчиси билан кечган суҳбатида айтишича, ушбу туркум моделларига One UI 2.1 талқинидаги график қобиқ чиқарилишидан ҳали умид борлигини маълум қилган.

Энди эса Жанубий Кореядаги расмий Samsung форуми модераторлари Galaxy S9 ҳамда Note 9 моделлари учун One UI 2.1 прошивкаси аллақачон ишлаб чиқилаётганини айтишди. Тўғри, улар бунинг муддати масаласини очиқ қолдиришган, лекин барибир олдинги флагманлар янгиланиши аниқ бўлди. Демак, энди мазкур смартфонлар эгалари ёки улардан бирортасини энди олмоқчи бўлганлар хавотир олмасалар ҳам бўлади.

Эслатиб ўтамиз, One UI 2.1 график қобиғи смартфонларга Galaxy S20 туркумидаги флагманлар билан тақдим этилган янги функциялар ва имкониятларни бахш этади. Улар қаторида янгича AR-эмодзилар, тезкор файл алмашиш – Quick share, Music Share, видео суратга олишда «профессионал» режим, олд камера орқали сониясига 60 кадр тезлигида 4K форматли видеосъёмка ва бошқалар мавжуд.

ЎҚИНГ: Samsung тўсатдан Galaxy Note 20’ни ўз сайтига чиқариб қўйди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!