Samsung смартфонлари ўртача 20 фоизга қимматлашди, лекин бу ҳали ҳолваси!

  •   DiMaX
  •  1155
  •  15.06.2020 08:57

Samsung смартфонлари ўртача 20 фоизга қимматлашди, лекин бу ҳали ҳолваси!

Жорий йилда смартфонлар бозорида кўзга кўринган асосий ўзгаришлардан бири – флагман моделларнинг нархлари анча ошганидир. Энг арзончилардан ҳисобланган Xiaomi ҳамда OnePlus ҳам ўзларининг илғор моделлари учун аввалгидек 600 эмас, балки энди 1000 доллар сўрашяпти.

ЎҚИНГ: OnePlus Xiaomi'ни ортда қолдирди!

Лекин флагманнинг энг йирик қимматлашуви Samsung ҳиссасига тўғри келади: Galaxy S20 Ultra учун АҚШда 1400 долларлик нарх белгиланган. KoreaHerald нашрининг ёзишича, бу ҳолат компания смартфонларининг ўртача нархи сезиларли даражада ошишига сабабчи бўлган. Аниқроғи – жорий йилнинг биринчи чорагида Samsung смартфонларининг ўртача нархи сўнгги олти йил ичидаги энг катта кўрсаткичга етган.

Рақамларга мурожаат этадиган бўлсак, 2020 йилнинг илк чорагида жанубий кореялик гигант смартфонларининг ўртача нархи 292 долларни ташкил этган. Бу эса бир йил аввалги кўрсаткичдан 8,5 фоизга юқори бўлса, олдинги кварталдагидан нақ 20,7 фоизга баланддир. Йил якунига бориб Samsung смартфонларининг ўртача нархи қанақа бўлиши ҳозирча номаълум, аммо 2019 йилнинг якунида бу кўрсаткич 247 долларга тенг бўлган.

Ушбу вазият нафақат янги флагманларнинг қимматлашгани, балки Samsung ассортиментида жуда қиммат букламафонлар пайдо бўлгани билан ҳам боғлиқ. Ҳали августда бундай моделлар сони яна ошади, Galaxy Note 20 туркумининг нархи ҳақида-ку гапирмасак ҳам бўлади.

ЎҚИНГ: 1000 долларлик Galaxy S20+’ни мағлуб этган, ўзи атиги 200 долларлик смартфонни биласизми? («Жонли» тест видеоси)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!