Samsung смартфонлари учун Android 13 қачон чиқарилиши маълум қилинди

Samsung смартфонлари учун Android 13 қачон чиқарилиши маълум қилинди

Google ўзининг Pixel смартфонлари учун бу йилги катта Android янгиланиши, Android 13 нинг барқарор версиясини аллақачон чиқариб улгурди. Эндиликда бошқа Android телефон ишлаб чиқарувчилари ҳам ўз смартфонлари учун унга асосланган янгиланиш устида ишлашмоқда. Шулардан бири таниқли Жанубий Корея компанияси Samsung бўлиб, у бир неча ҳафта аввал ўзининг Galaxy смартфонлари учун Android 13 га асосланган One UI 5.0 янгиланишининг бета дастурини очиқ деб эълон қилди. Албатта, эндигина тест қилинаётган ушбу янгиланиш ҳозирда фақат флагман смартфонлар, Galaxy S22 қатори учун саноқли давлатларда чиқарилган.

Маълум бўлишича, Samsung ҳафта бошида One UI 5.0 бета версиянинг иккинчи янгиланишини чиқариб улгурган. Гарчи компания якуний барқарор версия қачон чиқарилишини расман маълум қилмаган бўлса ҳам, интернетда оммавий релизнинг таҳминий санаси ҳақидаги маълумотлар аллақачон тарқатиб бўлинди.

Кореялик ликстер, @RodeoSuper ўзининг Twitter саҳифасида хабар беришича, Android 13 га асосланган One UI 5.0 янгиланиши расман 17 ёки 19 октабрда Galaxy S22, Galaxy S22+ ва Galaxy S22 Ultra учун чиқарилади. Албатта, унгача бета дастури мувваффақиятли якунланади.

Android 13 каби One UI 5.0 ҳам унчалик революцион янгиланиш эмас, балки, бир нечта яхшиланишлар ва янги хусусиятларни ўз ичига олган версия бўлиб, унда асосан косметик ва махфийликка асосланган ўзгаришлар мавжуд.

Яқин ҳафталарда Samsung бета дастурини Galaxy S22 қаторидан ташқари бошқа мос қурилмаларга ҳам чиқариши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Қайси iPhone моделлари eSIM'ни қўллаб-қувватлайди? (рўйхат)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!