Samsung бутунлай ўзгача смартфон устида ишламоқда

Samsung бутунлай ўзгача смартфон устида ишламоқда

Бир неча ойлардан бери таниқли Samsung инсайдерларидан бири компаниядагилар ақлли телефонлар учун бутунлай янгича дизайн устида ишлаётганлиги ҳақида хабар бериб келаётган эди. Техноишқибозлар у Galaxy Note 10 ҳақида гапираётганлигини тахмин қилишганди, бироқ бизга ҳозир маълумки, Note 10 флагманининг дизайни бироз ўзгаришлар билан S10'никига ўхшаш бўлади; унда ҳеч қандай ўзгача дизайн қўлланилмайди. Инсайдер Samsung смартфонларининг янги дисплейи, дея тахмин қилинаётган қайрилма экранлар прототипи расмларини ижтимоий тармоқдаги саҳифасига куни кеча жойлаган. Бу ҳақда BGR нашри хабар бермоқда. Экранлар қайрилма бўлса-да, S ва Note сериялари дисплейидан бутунлай фарқланади.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Galaxy Note 10 тақдимот кунини Samsung расман эълон қилди (+видео)

Қуйидаги расмда ўзингиз ҳам кўриб турганингиздек, янги дисплей Galaxy S ва Note сериялари флагмалариникидан кўра анчайин қайрилган.

Бундай кўринишдаги дисплей қурилманинг ён томон ромларини янада минималлаштириш ва моддий тугмалардан воз кечиш имконини беради. Худди шунга ўхшаш янгилик Note 10'да бўлиши кутилганди, бироқ Samsung'дагилар бу флагманда ҳам деярли анъанавий стилни сақлаб қолишга қарор қилишди. Pixel 4 смартфонида ҳам ҳеч қандай моддий тугмалар бўлмаслиги ҳақида мишмишлар тарқалганди, ваҳоланки, эълон қилинган расмлар Google бу борада таваккал қилишда биринчи бўлишни хоҳламаганини кўрсатди.

Бизга номаълум жиҳат бундай экранларда селфи камера қандай кўринишда бўлишидир: уларга инновацион экраности камера ўрнатиладими ёки S10/Note 10'лардаги каби экрандаги “тирқиш“га жойлаштириладими?

ЎҚИНГ: Samsung ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар!

Расмларни Twitter'га жойлаган Ice Universe номли инсайдер бу дисплейларни тўла экранларнинг 2 версияси дея номлади. Яна, Ice Universe'га кўра, Samsung ушбу дизайн устидаги ишларни вақтинчалик тўхтатган бу эса худди шу дизайн устида ишлаётган рақиб компаниялар фойдасига хизмат қилиши мумкин.

Инсайдер, шунингдек, янги экран дастлаб А сериядаги смартфонга, яна ҳам аниқроқ қилиб айтсак, Galaxy А100 смартфонига ўрнатилишини ёзган. Samsung яқиндагина ўртача даражадаги А80'ни тақдим қилди. Тез орада эса юқори сифатли процессор билан жиҳозланган ҳамда Note 10 билан деярли бир хил функционалликка эга А90'ни намойиш қилиши кутилмоқда. Қайрилма экран кейинчалик S ва Note'ларга ҳам ўрнатилиши эҳтимоли юқори. Сабаби, айни дамда, корейс компаниясидагилар инновацияларни аввал ҳамёнбоп қурилмаларда тақдим этиб, шундан сўнг уларни флагманларга жорий қилмоқда.

ЎҚИНГ: Янги технологиялар топ-10 талиги

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!