Samsung смартфонлари учун «келажак экранлари»: ўзини ўзи тиклайди

  •   Saroy
  •  1121
  •  16.08.2018 10:17

Samsung смартфонлари учун «келажак экранлари»: ўзини ўзи тиклайди

Samsung компанияси яқинда янги патентни расмийлаштирди. Унда ёзилишича, қурилма экранига бирор нарса тегиб кетса ёки тирналса,  ўни ўзи бартараф эта олади. Ишланманинг энг муҳим жиҳати унинг ўзини ўзи қайта тиклай олишида. Бу техник янгилик биринчи навбатда “эгилувчан” экранлар учун мўлжалланган. Бундай смартфонни компания яқин вақтларда тақдим этиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

ЎҚИНГ:Samsung’нинг Android 9.0 Pie’гача янгиланувчи смартфонлари рўйхати

Патентда янги материалнинг жиҳатлари атрофлича баён қилинмаган, лекин чамаси, у микро-тирналишларни ва айрим кичик нуқсонларни “даволай” олса керак.

Samsung’нинг замонавий смартфонлари (бошқаларида ҳам) аксарияти орқаси ҳам, олди ҳам  шишали панелга эга бўлади. Бу симсиз зарядка олиш учун муҳим саналади. Бундай пайтда кичик тирналишларни бартараф этадиган технология катта аҳамиятга эга.

ЎҚИНГ:Эҳтиёт бўлинг! SHAASUIVG – Samsung эмас

Ушбу ишланма компания ишлаб чиқаришни режалаштираётган эгилувчан мобил қурилмалари учун татбиқ этилса керак. Қолаверса, патентда ушбу технология акс эттирилган бир нечта чизмалар ҳам мавжуд. Samsung’нинг ҳақиқий инновациявий қурилма устида иш олиб бораётгани ҳақидаги янгилик мухлисларини қувонтириши турган гап. Энди асосий масала ушбу лойиҳанинг тезроқ ҳаётга жорий қилинишида қолди.