Samsung суратлар билан ишлайдиган янги илова чиқарди

Samsung суратлар билан ишлайдиган янги илова чиқарди

Смартфонингиз камераси қанчалик яхши бўлмасин, баъзан суратларингиз хира бўлиб қолиши ёки унга ёруғлик етмай қолиши ҳолатлари учраб туради. Маълум бўлишича, Samsung суратлардаги шу каби муаммоларни тўғрилашда ёрдам берадиган Galaxy Enhance-X иловасини ортиқча дабдабаларсиз 7 июлда Galaxy Store'га чиқарган. Adobe Lightroom, Snapseed каби иловаларга рақобатчи бўладиган ушбу Samsung иловаси суратларни таҳрирлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланади.

Galaxy Enhance-X хира суратларни тиниқлаштиришда, кам ёруғликда олинган суратларни янада ёруғлаштиришда, рақамли дисплейлардан олинган суратларда пайдо бўладиган чизиқларни йўқотишда, сурат ўлчамини катталаштиришда ва бошқаларда ёрдам беради. Ундан фойдаланиш, бошқа иловаларга қараганда сезиларли даражада осон бўлиб, амаллар сониялар ичида бажарилади.

Galaxy Enhance-X ҳозирча фақат Galaxy Store иловалар дўконида мавжуд бўлиб, уни сиз ҳозироқ юклаб олиб синаб кўришингиз мумкин. Афсуски, илова ҳамма Galaxy смартфонлари учун ҳам мос эмаслиги айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Galaxy Z Fold 4 ва Galaxy Z Flip 4 тақдимот санаси маълум бўлди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!