Samsung сув ўтказмас Galaxy A52 ҳамда Galaxy A72 тақдимот кунини айтди!

  •   DiMaX
  •  1789
  •  09.03.2021 17:45

Samsung сув ўтказмас Galaxy A52 ҳамда Galaxy A72 тақдимот кунини айтди!

Жанубий кореялик гигантнинг шу кунларда энг кутилаётган смартфонлари иккита – Galaxy A52 ҳамда Galaxy A72 моделларидир. Уларнинг техник хусусиятлари ва дизайнлари ҳақидаги маълумотлар, суратлари етарлича сизиб чиққан.

ЎҚИНГ: Яна бир ҳамёнбоп Samsung смартфонининг сурати ва хусусиятларини Google «сотиб қўйди»!

Энди эса Samsung ушбу қурилмаларнинг расмий намойиш кунини ҳам эълон қилди. Аниқроғи – компания навбатдаги Galaxy Unpacked маросимининг санасини маълум қилди ва унда шу икки ҳамёнбоп смартфон кўрсатилиши кутилмоқда.

Демак, кейинги ҳафта – 17 март куни янги қурилмалар намойишига гувоҳ бўламиз. Сўнгги маълумотларга кўра, Galaxy A52 ҳамда Galaxy A72 смартфонларининг иккаласи ҳам microSD-карта уячасига, GPS, Wi-Fi b/g/n/ac, Bluetooth 5.0 ва NFC модулларига, USB Type-C порти ва қулоқчин тирқишига эга. Булардан ташқари, уларнинг корпуслари IP67 стандартига кўра чанг ва сув киришидан ҳимояланган.

Galaxy A72 хусусиятлари

Эслатиб ўтамиз, Galaxy A52 5G ҳамда Galaxy A72 смартфонлари бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўлламайдиган – тегишлича Galaxy A52 4G ва Galaxy A72 4G талқинларида ҳам чиқади. Ҳар иккала смартфоннинг 5G-версиялари Snapdragon 750G чипсети, 4G-версиялари эса Snapdragon 720G процессори базасига қурилган.

ЎҚИНГ: Глобал бозордаги энг кучли ўнта ҳамёнбоп Android-смартфон (AnTuTu рейтинги, 2021 йил февраль)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!