Samsung сувдан ҳимояли ва экрани 120 герцлик флагманини янада арзон версияда чиқармоқчи

  •   DiMaX
  •  811
  •  20.07.2020 11:14

Samsung сувдан ҳимояли ва экрани 120 герцлик флагманини янада арзон версияда чиқармоқчи

Жанубий кореялик техногигант бу йилги флагманларининг «енгиллаштирилган» версиясини тайёрлаётганидан хабарингиз бор. Бозорга уни Galaxy S20 Lite ёки Galaxy S20 Fan Edition (Galaxy S20 FE) номи остида тақдим этишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy M51 сал кечроқ, Galaxy S20 Lite эса эртароқ чиқади

Яқиндагина биз Samsung Galaxy S20 Fan Edition смартфони Qualcomm компаниясининг флагман процессори – Snapdragon 865 чипсетига таяниши ҳақида ёзган эдик. Шунингдек, мазкур қурилма корпуси сувдан ҳимояланган бўлиши, экрани эса 120 герцлик частотада янгилана олишини айтишяпти.

Энди эса Galaxy S20 Lite ҳақида янада янги маълумотлар пайдо бўлди. Сўнгги хабарларга кўра, Samsung уни икки хил модификацияда тайёрламоқда. Улардан бирининг модел рақами SM-G781 бўлиб, Snapdragon 865 чипсети билан ишлайди. Иккинчиси эса SM-G780 модел рақамли ва фақат 4G стандартигача бўлган уяли алоқа тармоқларини қўллайди.

Табиийки, иккинчи версиясига энди бошқа бир процессор ўрнатишади, лекин айнан қайси чипсет эканлиги ҳозирча номаълум. Бу ўтган йилги флагман – Snapdragon 855 ёки бирор Exynos платформаси бўлиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, унинг нархи ҳам биринчи вариантдаги Galaxy S20 Lite’никидан пастроқ бўлади.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфони – Galaxy A42 ҳақида илк маълумотлар