Samsung тақдим этиб улгурмаган энг арзон 5G-смартфон аллақачон нархи билан дўконга чиқди

  •   DiMaX
  •  972
  •  27.05.2021 10:39

Samsung тақдим этиб улгурмаган энг арзон 5G-смартфон аллақачон нархи билан дўконга чиқди

Ҳозир бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўлловчи энг арзон Samsung телефони Galaxy A32 5G бўлиб турибди. Лекин компания Galaxy A22 (ёки Galaxy A22 5G) русумли смартфонни, шунингдек унинг Galaxy A22 4G версиясини ҳам тайёрламоқда.

ЎҚИНГ: Galaxy A22 5G ҳамда Galaxy A22 4G суратлари ва хусусиятлари чиқди

Ҳали расмий намойиши ўтказилмай туриб, Samsung Galaxy A22 5G қурилмасининг нархи маълум бўлди. Бу маълумотни Европадаги онлайн дўконлардан бири «сотиб» қўйган.

Скриншотга кўра, Европа ҳудудида ушбу смартфон нархи ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) инобатга олинмаган ҳолда 185 евродан бошланади. Ушбу солиқ турли мамлакатларда ҳар хил бўлгани боис, европаликлар Galaxy A22 5G моделини 199 евродан бошланувчи якуний нархда олишлари мумкин бўлади.

Ҳозирча эса Европа бозорига Samsung тақдим этган энг арзон 5G-смартфон Galaxy A32 5G модели бўлади. Компания уни дастлаб 279 еврога баҳолаган бўлса, ҳозир нархини 238 еврогача туширган. Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: Galaxy A32 4G тақдим қилинди: 5G-версиядан арзон, лекин унисидан ҳам зўр!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.