Samsung тақдим этиб улгурмаган Galaxy A52s дўконга чиқди – нархлари ва асосий жиҳатлари аниқ!

  •   DiMaX
  •  3090
  •  04.08.2021 13:33

Samsung тақдим этиб улгурмаган Galaxy A52s дўконга чиқди – нархлари ва асосий жиҳатлари аниқ!

Жанубий кореялик техногигантнинг Galaxy A52 модели шу йилнинг март ойида тақдим этилган бўлиб, ҳозиргача энг оммабоп смартфонлар рейтингларидан тушмай келаётир. Samsung энди унинг s-версияси – Galaxy A52s қурилмасини тайёрлаган.

ЎҚИНГ: Эгалари рози бўлган смартфонлар рейтингида кутилмаган ўзгариш! (AnTuTu, 2021 йил июль)

Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, Galaxy A52s диагоналига 6,5-дюймлик, тасвир узатиш аниқлиги Full HD+ форматидаги AMOLED-дисплейга эга. Samsung уни асосий сенсори 64 мегапикселлик бош камера ҳамда 32 мегапикселлик селфи сенсори билан жиҳозламоқда. Ток сиғими 4500 мА/соатлик аккумулятори эса 25 ваттлик технология асосида тезкор қувватланади.

Қизиғи шундаки, расмий намойишини кутиб ҳам ўтирмасдан, Европадаги ретейлерлардан бири аллақачон ўзининг онлайн дўконида Samsung Galaxy A52s саҳифасини очди. У ердан ҳали расман тақдим этилмаган ушбу моделнинг корпус рангларини ҳамда хотира конфигурацияларини ҳамда ҳар бирининг нархини кўриб олиш мумкин:

Бундан ташқари, Galaxy A52s яқиндагина Geekbench сервисида текшириб кўрилган. Бенчмарк маълумотлар базасида қолган қайдларга кўра, бу смартфон Snapdragon 778G процессори ҳамда 8 гигабайтлик тезкор хотира билан таъминланган.

Samsung Galaxy A52s расмий тақдимот санаси ҳозирча аниқ эмас.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy смартфонлари нархлари билан танишамиз (2021 йил, август)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!