Samsung тасодифан Galaxy Note 20 туркумидаги янги смартфонни «сотиб» қўйди!

  •   DiMaX
  •  643
  •  03.11.2020 09:52

Samsung тасодифан Galaxy Note 20 туркумидаги янги смартфонни «сотиб» қўйди!

Жанубий кореялик техногигант сентябрда ўзининг Galaxy S20 FE (яъни – Galaxy S20 Fan Edition) русумли ҳамёнбоп флагманини намойиш этган. Биз эса унгача мазкур қурилма ишлатиб, асосий функциялари намойиш этилган «жонли» видеони, шунингдек тўлиқ техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби ҳам эълон қилганмиз. Булардан ташқари, унинг энг ғалати анбоксинг видеоси ҳам мавжуд – унда Galaxy S20 FE қадоғини очиш, ўзини синаб кўриш ишларининг барчаси сув остида бажарилган!

ЎҚИНГ: Xiaomi’га қасдма-қасд: Samsung ҳам арзон флагмани нархини нақ 95 долларга пасайтирди!

Энди эса Samsung компанияси Galaxy Note 20 туркумидаги фаблетларнинг ҳам шунақа – фанатларга бағишланган версиясини тайёрлаётгани маълум бўлди. Ишлаб чиқарувчининг Бразилиядаги расмий сайтида майда шрифт билан Galaxy Note 20 FE модели эслаб ўтилган:

Samsung сайтидаги ушбу маълумотга кўра, Galaxy Note 20 FE экранининг ўлчами диагоналига 6,5 дюймга (бурчаклари думалоқланганлиги эвазига – 6,3 дюймга) тенг.

Мазкур фаблетнинг техник хусусиятлари ва қачон тақдим этилиши ҳозирча номаълум. Бироқ унинг стандарт Galaxy Note 20 моделидан арзонроқ ва кучсизроқ бўлишини англаш қийин эмас.

ЎҚИНГ: AnTuTu’да рекордчисини Samsung кейинги ҳафтадаёқ намойиш қилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!