Samsung тасодифан ўз расмий сайтида Galaxy S10 суратини чиқарди!

  •   DiMaX
  •  1435
  •  12.01.2019 11:33

Samsung тасодифан ўз расмий сайтида Galaxy S10 суратини чиқарди!

Жанубий кореялик техногигант Galaxy S10 туркумидаги флагманларнинг тақдимот санасини расман эълон қилган. Аммо муддатидан аввал уларнинг айрим жиҳатлари ҳам маълум бўлган.

ЎҚИНГ: «ЖОНЛИ» ВИДЕО: Galaxy S10 экрани «тирқиш»идаги олд камера кўп функцияли LED-чироқ билан ўралган!

Энди эса, кутилмаганда Samsung ўзининг Galaxy S10 ҳамда S10+ флагманларининг дизайнини ҳам кўрсатиб қўйди. Компания расмий сайтининг янги – One UI график қобиғига бағишланган мақолада суратлар ҳам эълон қилинган. Улардаги смартфон дизайни ҳозиргача тақдим этилган бирорта моделникига ўхшамаслигини Reddit фойдаланувчиларидан бири пайқаб қолган.

Samsung ўз хатосини пайқаб қолиб, тезда мақоладаги расмни алмаштириб қўйган. Аммо шунгача суратни сақлаб олганлар уни интернетга чиқариб юборишган. Уларда дисплей атрофидаги ромларнинг янада юпқа эканлиги кўриниб турибди.

Аввалроқ компания янги туркумга мансуб арзон Galaxy M10 ҳамда Galaxy M20 смартфонлари ҳақидаги маълумотларни ҳам тасодифан эълон қилиб юборган эди.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy M смартфонларининг нархлари эълон қилинди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!