Samsung тахлама флагмани TENAA’да сертификатланди, унинг ҳар томонлама суратларини томоша қилинг!

  •   DiMaX
  •  1576
  •  12.10.2018 17:51

Samsung  тахлама флагмани TENAA’да сертификатланди, унинг ҳар томонлама суратларини томоша қилинг!

Жанубий кореялик техногигант Samsung W2019 (SM-W2019) русумли флагман смартфонини тайёрлаётгани ҳақида аввалроқ хабар бергандик. Ушбу гаджет «раскладушка» форм-факторида бўлиб, бултурги Samsung W2019 моделининг «авлоди» ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Буклама-флагман Samsung W2019 ўзини узоқ куттирмайди

Ушбу қурилма яқинда Wi-Fi Alliance маълумотлар базасида «кўзга чалинган» эди. Энди эса у Хитойнинг электрон қурилмаларни сертификатлаш маркази – TENAA базасида чин маънода кўринди. Яъни, мазкур ташкилот сайтида Samsung W2019 моделининг ҳақиқий суратлари ҳам эълон қилинди.

TENAA’да бу смартфон Lykan кодли номи остида сертификациядан ўтганида айрим техник жиҳатлари ҳам маълум бўлган. Якка кристалли Snapdragon 845 процессорига эга ушбу «раскладушка» иккита дисплейга ва қўшалоқ камерага эга.

Гарчи бирмунча кеч – шу йилнинг охирида тақдим этилса-да, Samsung W2019 флагманига Android 8.1 Oreo операцион тизим талқини ўрнатилмоқда. Android 9.0 Pie версиясидаги прошивкага эса у келаси йили эга бўлади.

Айтиб ўтиш керакки, Terashop.uz интернет-дўконимиздан турли моделлардаги Samsung смартфонларини қулай нархларда олиш имконияти мавжуд. Бунда уйингиз ёки офисингиздан чиқмасдан туриб онлайн буюртма бериш, ўзингизга қулай усулда тўлов қилиш, ҳақини товар қўлингизга текканидан кейин тўлашингиз мумкинлиги каби имкониятлар сизга ҳам маъқул келишига ишонамиз.

ЎҚИНГ: 650 000 сўмдан бошланган Samsung смартфонларини Terashop.uz’дан олинг – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади! (2018 йил 8 октябрь)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!