Samsung тайёрлаган энг арзон 5G-смартфон сирларини Geekbench фош этди

  •   DiMaX
  •  1090
  •  18.12.2020 15:51

Samsung тайёрлаган энг арзон 5G-смартфон сирларини Geekbench фош этди

Жанубий кореялик техногигантнинг Galaxy A32 5G русумли янги телефони куни кеча FCC сертификатини олган, ўшанда унинг айрим хусусиятлари ошкор бўлган эди. Samsung энди унинг самарадорлигини оммабоп Geekbench сервисида синаб ҳам кўрди.

ЎҚИНГ: Galaxy S21 аллақачон Snapdragon 888 процессори билан Geekbench’да... шарманда бўлди!

Ушбу қурилма бенчмаркда SM-A326B модел рақами остида имтиҳон топширган. Galaxy A32 5G якка ядроли тестда 478 балл олган бўлса, барча ядролари иштирокидаги синовда 1595 баллик натижа кўрсатган:

Бенчмарк маълумотлар базасида қолган қайдларга кўра, Galaxy A32 5G моделида тайванлик чипсознинг Dimensity 720 процессори қўлланмоқда. 7 нанометрлик технологик жараён асосида тайёрланган ушбу чипсет таркибида юқори самарадорликка эга бўлган – максимал такт частотаси 2.0 ГГц.лик иккита ARM Cortex-A76 ядроси ҳам мавжуд.

Geekbench яна шуни ҳам кўрсатмоқдаки, Galaxy A32 5G тезкор хотираси 4 гигабайтлик ҳажмга эга. Смартфонга энг янги – Android 11 операцион тизим талқини ўрнатилган.

ЎҚИНГ: Samsung энг арзон 5G-смартфонини буткул янгича дизайнда тайёрлабди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!