Samsung тайёрлаётган Galaxy M20 смартфони бенчмаркларда фош этилди!

  •   DiMaX
  •  1512
  •  22.11.2018 14:59

Samsung тайёрлаётган Galaxy M20 смартфони бенчмаркларда фош этилди!

Жанубий кореялик техногигант янги – Galaxy M туркумида смартфонлар ишлаб чиқаётганлиги ҳақида хабар бергандик. Улардан бири аллақачон тайёр бўлиб қолган – у Geekbench ва Antutu маълумотлар базасида «қўлга тушди».

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy M20 ва Galaxy M30 – ҳамёнбоп смартфонларми ёки ўрта нархли?

Янги серияга мансуб Samsung Galaxy M20 смартфони куни кеча SM-M205F номи остида Geekbench сервисида текшириб кўрилган. Мана, унинг тестда олган балли ҳамда асосий техник хусусиятлари билан танишинг:

Маълумотларга кўра, бу смартфон Exynos 7885 процессорига эга, унинг таркибига Mali-G71 MP2 график тезлатгичи ҳам киради. Бу – айни Galaxy A7 (2018) моделида қўлланган чипсетдир.

ЎҚИНГ: Galaxy S10’лардан ташқари, Samsung яна 5G’да ишловчи олти камерали юбилей флагманини ҳам тайёрламоқда!

Бундан ташқари, Galaxy M20 қурилмасини Antutu бенчмаркида ҳам текшириб кўришди ва бу синов юқоридаги маълумотларни тасдиқлади. Мана, унда акс этган жиҳатлар қуйидагича:

Айтиш керакки, Galaxy M туркуми ушбу ишлаб чиқарувчининг Galaxy J, Galaxy On ва Galaxy C серияларидаги смартфонлари ўрнига, 2019 йил бошида чиқарилади. Унинг айни дамгача бозорга чиқарилган аксарият моделлардаги смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан 899 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Чегирмали Samsung смартфонларининг Terashop.uz’даги нархлари (2018 йил 21 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!