Samsung тез орада Gear Icon X фитнес-гарнитурасининг янги авлодини намойиш қилади

  •   DiMaX
  •  1046
  •  31.08.2017 10:57

Samsung тез орада Gear Icon X фитнес-гарнитурасининг янги авлодини намойиш қилади

Жорий йилнинг 1–6 сентябрь кунлари Берлинда бўлиб ўтадиган IFA 2017 кўргазмасида Samsung Electronics компанияси Gear Icon X фитнес-гарнитурасининг янги авлодини тақдим этмоқчи. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида маълумот чиқарилган.

Gear Icon X (2018) гарнитураси Bixby Voice овозли ёрдамчисини қўллаб-қувватлайди. Мазкур қулоқчин 4 гигабайтлик хотира билан таъминланган. Унда мусиқани Samsung смартфонидан ёки, компьютердан кўчириб ўтказиб қўйиб, ёки қўшиқларни Bluetooth 4.2 орқали юклаб олиб, онлайн ва оффлайн тарзда тинглаш мумкин.


Гаджетнинг 82 мА/соат сиғимли аккумуляторлари мусиқани стриминг режимида 5 соатгача, соло режимида эса 7 соатгача узлуксиз тинглашга имкон беради. Gear Icon X ғилофи ҳам 340 мА/соат ҳажмга эга аккумулятор билан таъминланган.

Девайсда акселерометр, инфрақизил сенсор ҳамда яқинлашув датчиги бўлади. Gear IconX (2018) гарнитураси уч хил – пушти, кул ранг ва қора рангли вариантларда чиқарилади. Унинг нархи  229,99 евро бўлиши айтилмоқда.


 Эслатиб ўтамиз, AirPods’га рақобатчи сифатидаги Samsung «ақлли» қулоқчини Galaxy Note 8 билан бирга тақдим этилиши тахмин қилинаётган эди.