Samsung тўрт йиллик смартфонларининг ҳам прошивкасини янгиламоқда

  •   DiMaX
  •  1258
  •  26.01.2021 16:22

Samsung тўрт йиллик смартфонларининг ҳам прошивкасини янгиламоқда

Турли смартфонсозларнинг ўз мобил қурилмаларига тизим янгиланишларини ҳамда хавфсизлик патчларини тарқатиб туриш муддатлари ҳар хил. Бу борада Apple’га етадигани йўқ – аксарият iPhone’ларига у камида беш йилгача апдейт тарқатади.

ЎҚИНГ: 108 МПлик Galaxy S21 Ultra ҳамда 12 МПлик iPhone 12 Pro Max камера жанги (видео)

Жанубий кореялик корпорация ўзининг Galaxy S8 ҳамда Galaxy S8+ смартфонлари учун тизим янгиланишини чиқарди. Эслатиб ўтамиз, булар – компаниянинг 2017 йилги флагман моделларидир (тавсифи билан танишинг).

Samsung ушбу икки қурилмаси учун Android 10 операцион тизим талқинини тарқатмаган, 2020 йилнинг май ойида эса уларни ҳар ойлик янгиланишлардан ҳам маҳрум этган эди. Бироқ улар ҳар чоракда тегишли апдейтларни олиб келмоқда.

Янгиланиш Galaxy S8 учун G950FXXSBDUA3 рақамига, Galaxy S8+ учун эса G955FXXSBDUA3 рақамига эга. Гарчи бу прошивкаларда операцион тизим эски бўлса-да, улар 2021 йилнинг январь ойига кўра хавфсизлик патчларини ўз ичига олган. Кузатувчиларнинг таъкидлашларича, ушбу моделлар учун бу энг сўнгги янгиланиш бўлади.

ЎҚИНГ: Энг тез ва энг секин арзонлашувчи смартфонлар: қайсиларининг нархи икки карра тез пасаяди?