Samsung тўсатдан Galaxy Note 20’ни ўз сайтига чиқариб қўйди!

  •   DiMaX
  •  2139
  •  22.04.2020 08:38

Samsung тўсатдан Galaxy Note 20’ни ўз сайтига чиқариб қўйди!

Galaxy Note 20 туркумидаги флагман смартфонлар тақдимотига ҳали бир неча ой бор, аммо уларнинг айрим хусусиятлари аллақачон маълум. Масалан, Geekbench сервисида стандарт моделнинг тест натижаси ҳам, Galaxy Note 20+ 5G фаблетининг кўрсаткичлари ҳам чиққан.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Note 20'нинг аккумулятор сиғими қанча бўлиши маълум қилинди

Энди эса Samsung тўсатдан Galaxy Note 20 моделининг суратини расмий онлайн дўкони – Galaxy Store сайтига чиқарди. Унинг Samsung Rewards бўлимидаги янги тизер расмда учта смартфон тасвирланган. Улардан икки чеккадагиси – Galaxy S10+ ҳамда Galaxy S20 эканлиги маълум, аммо ўртадаги смартфон дизайни Samsung’нинг бирорта моделига ўхшамайди.

Сирли смартфон Galaxy Note 10 фаблетига ўхшаб кетади, фақат унинг Infinity-O экрани юқори қисми ўртасида олд камера тирқиши бор. Янги тизердаги қурилмада эса селфи-камера кўринмайди. Демак – ушбу моделда ё уни чап чеккага ўрнатишган, ёки экраности камера (яширин камера) қўлланган.

Ушбу расмда шунчаки макет кўрсатилган бўлиши ва унинг Galaxy Note 20 моделига ҳеч қанақа алоқаси бўлмаслиги ҳам мумкин. Лекин унинг корпуси ўнг қиррасида моддий тугмачалар йўқлиги ҳам янги авлод фаблети ҳақида инсайдерлар тарқатган маълумотларга мос келяпти.

ЎҚИНГ: Samsung смартфонининг дактилоскопини икки карра тезлаштирамиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!