Samsung учинчи чоракликда рекорд даражада даромад кўрмоқчи

  •   Saroy
  •  606
  •  06.10.2018 11:32

Samsung учинчи чоракликда рекорд даражада даромад кўрмоқчи

Иккинчи чоракликда юксалиш суръати бироз пасайгандан кейин, Samsung компанияси яна аввалги рекорд даражадаги кўрсаткичларга тайёрланмоқда. Куни кеча Компания 2018 йилнинг учинчи чораклиги бўйича оладиган фойдаси миқдорини эълон қилди.

Июль ойидан сентябрь ойигача бўлган вақт давомида Samsung компанияси кўрган фойда 65 триллион  Корея вонини (57.5 миллиард АҚШ доллари) ташкил этади. Бу эса ўтган йилдаги кўрсаткич билан солиштирганда қарийб  5 фоизга яхши деганидир. Тезкор фойда 20 фоизга ортиб,  17.5 триллион вон (15.5 миллиард АҚШ доллари) дан иборат бўлади. Бу ҳам ўтган йилнинг шу вақтидаги кўрсаткич билан таққослаганда 12 фоизга кўпдир.

Компания ҳар бир бўлим бўйича кўрилган даромад ҳақидаги ҳисоботини шу ойда эълон қилади. Samsung кўраётган даромаднинг асосий қисми ҳамон ярим ўтказгичлар савдосига тўғри келмоқда. Бунга қўшимча равишда сентябрда янги айфонлар сотувга чиқди. Ушбу смартфонлар учун Samsung OLED-дисплейини ишлаб чиқаради (Apple ушбу буюртманинг бир қисмини LG компаниясига топширмоқчи). Шунингдек, Samsung кўраётган даромадга яна  Galaxy смартфонларини ҳам қўшиш мумкин.

ЎҚИНГ:Samsung энг зўр Fortnite ўйинчиларига Galaxy Note 9 ҳадя этяпти! (+видео)

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.