Samsung учта Galaxy S10 версиясида Android 9 Pie’ни синаб кўрди

  •   DiMaX
  •  1394
  •  22.09.2018 11:13

Samsung учта Galaxy S10 версиясида Android 9 Pie’ни синаб кўрди

Жанубий кореялик техногигантнинг кейинги авлод флагманлари учта моделда чиқарилишидан хабарингиз бор. Энди мана шу учта версиядаги Galaxy S10’ларнинг индекслари ва бошқа айрим хусусиятлари ҳам маълум бўлди.

ЎҚИНГ: Янги Galaxy S10 линейкасида чиқадиган учта смартфоннинг фақат биттасида учта камера бўлади

Samsung компанияси модел рақамлари SM-G970F, SM-G975F ва SM-G973F бўлган ушбу учта девайсида аллақачон XXU0ARI8 рақамли прошивкани синовдан ўтказмоқда. Ушбу дастурий таъминот эса сўнгги – Android 9.0 Pie талқинидаги операцион тизимга асосланган.

Миш-мишларга қараганда, «катта» моделдаги Samsung Galaxy S10 (SM-G975F) модели бирмунча чўзилган – 6.44 дюймлик дисплейга эга. Амалдаги флагманларнинг экранлари томонлари ўзаро 18.5:9 нисбатда бўлса, айни мана шу битта моделда бу кўрсаткич 19:9 экани айтилмоқда. Шунингдек, уч модулли асосий ва қўш датчикли олд камера ҳам шу SM-G975F рақамли моделга насиб этади. АҚШ ва Жанубий Кореяда унинг 5G модулли, қолган ўлкаларда эса – 4G LTE модулли варианти сотилади.

ЎҚИНГ: 5G модулли Galaxy S10 ҳам чиқади, аммо уни биз сотиб ололмаймиз

Модел рақамлари SM-G970F ҳамда SM-G973F бўлган Galaxy S10 версиялари эса диагоналига 5.8 дюймлик экранга эга. Улардан бирининг бош камераси қўшалоқ бўлса, иккинчиси – биттагина объективли оддий камера бўлади.

Samsung Galaxy S10 флагманлари келаси йил февралнинг сўнгида бошланадиган MWC 2019 кўргазмаси доирасида тақдим этилади. Улар жами беш хил рангдаги корпусларда чиқарилиши айтилмоқда.

Мазкур компаниянинг аксарият моделлардаги смартфонлари эса ўзимизнинг интернет-дўконимизда ҳам расмий кафолати билан савдога қўйилган. Уларга онлайн тарзда буюртма бериш, ўзингизга қулай усулда тўлов қилиш имкониятлари ҳамда Ўзбекистон бўйича бепул элтиб берилиши сизга маъқул келади.

ЎҚИНГ: Samsung смартфонларини Terashop.uz’дан харид қилинг ва SD-картани совғага олинг! (2018 йил 31 август)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.