Samsung учта Galaxy смартфонига дастур янгиланишини жўнатмоқда

Samsung учта Galaxy смартфонига дастур янгиланишини жўнатмоқда

Samsung компанияси Galaxy A30s, A50, M51 смартфонларига сентябрь ойи дастур янгиланишини жўнатмоқда. Янгиланиш махфийлик ва хавфсизлик билан боғлиқ бўлган 50 дан ортиқ муаммоларга барҳам беради.

ЎҚИНГ: Оммабоп Galaxy'га август ойи дастур янгиланиши келди

A30s, А50 ва М51 смартфонларига мос равишда A307GUBU4CUH6, A505GUBS9CUH2 ва M515FXXS3CUI1 прошивка версиялари жўнатилади.

Ҳозирда аргентиналик A30s фойдаланувчилари янгиланишни қабул қилаётган бўлсалар, панамалик А50 фойдаланувчиларига ҳам янгиланиш жўнатилмоқда.

Франция, Германия, Люксембург, Полша, Португалия, Испания, Словакия, Руминия, Голландия, Чехия, Болтиқбўйи давлатларидаги Galaxy М51 фойдаланувчиларига ҳам янги прошивка жўнатилмоқда.

Шунингдек, ушбу смартфонлардан фойдаланадиганлар “Дастурий таъминотни янгилаш“ менюсига ўтиш орқали янгиланиш келгани ёки келмаганини текшириб кўришлари мумкин.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Galaxy смартфонига август ойи янгиланиши келди