Samsung ва Apple'нинг бестселлер смартсоатлари

Samsung ва Apple'нинг бестселлер смартсоатлари

Таҳлилчи Франсиско Жеронимо жорий йилнинг биринчи чорагига кўра дунёдаги энг кўп сотилган ақлли соатлар топ бешталигини эълон қилди. Унга кўра, Apple бу бозорда ҳам етакчиликни ўз қўлига олган.

Рўйхатга кўра, Apple брендининг бугунги кундаги энг қиммат соати бўлган Watch Series 7 (Америкада $399) ўзининг каттароқ экран ва ингичка рамкаси билан кўпчиликни ўзига тортган кўринади, у 2022 йилнинг январ ойидан март ойига қадар энг кўп сотилган.

Биринчи чоракда дунёдаги энг кўп сотилган иккинчи смартсоат ҳам Apple брендига тегишли бўлиб, у икки йил аввал чиқарилган Watch SE соатидир. Гарчи ЭКГ каби юқори даражали функцияларга эга бўлмаса ҳам, Apple Watch SE арзон нархга ($279) эга ва бу унинг устун тарафи бўлиши мумкин.

5 йил аввал чиқарилганига қарамай Apple Watch Series 3 ҳали ҳам ўз машҳурлигини сақлаб қолган ва бугунги рўйхат у билан якунлади. Бироқ, ушбу моделнинг яшаш даври тугаб бормоқда ва Apple уни watchOS 8 дан кейин қўллаб-қувватламаслиги мумкин.

Рўйхатдаги қолган учинчи ва тўртинчи ўринлар эса Samsung компаниясига тегишли бўлиб, улар мос равишда Galaxy Watch 4 ва Galaxy Watch 4 Classic ҳисобланади. Жанубий Корея компаниясининг бу икки соатлари бозор улушининг 18,9 фоизини банд қилишган.

ЎҚИНГ: Samsung янги Galaxy Buds қулоқчинларини тақдим этади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!