Samsung ва Blackberry кучли ҳимоя тизимига эга планшет устида ишлашмоқда

Samsung ва Blackberry кучли ҳимоя тизимига эга планшет устида ишлашмоқда

Samsung ва Blackberry компаниялари жаҳонда энг кучли ҳимоя тизимига эга планшет устида ишлашмоқда. Икки гигант Германия ҳукумати хизматчилари учун дастурий жиҳатдан ҳимояланган планшетни яратмоқчи. Samsung ва Blackberry мазкур лойиҳага  SecuTablet (“хавфсиз планшет”) деб ном берган. Планшетнинг тайёр нусхаси Германия Федерал ахборот хавфсизлиги ташкилоти томонидан тасдиқланган.

Планшет хавфсиз хабар алмашиш учун BlackBerry Hub тизими, маълумотларни шифрлаш учун эса SecuSmart (BlackBerry маҳсулоти) карталаридан фойдаланади. SecuSmart планшетдаги барча файлларни, шунингдек, қурилмага юборилган ва ундан юбориладиган маълумотларни ҳам шифрлайди.

Бундан ташқари, планшетда BlackBerry ва SecuSmart томонидан интеграцияланган хавфсиз сертификациялаш тизими ва VPN алоқаси қўлланилган. Америкалик гигант бу билан ҳам қаноатланмай, қурилмага хавфсиз қўнғироқ функциясини ҳам татбиқ этиш мақсадида.

Samsung эса қурилма учун хавфсиз аппарат қисмини яратибгина қолмай, ўзининг Knox хавфсизлик платформасини планшет дастурига қўллаган. Ушбу режим нафақат Android-планшетнинг дастурий хавфсизлигини кучайтиради, балки алоқадор сервисларни яратишга яхши экосистема ҳосил қилади.

SecuTablet Германияда тахминан 2,250 евро атрофида сотувга чиқарилади. Модель бозордаги нархи 400 евро бўлган Samsung Galaxy Tab S2 планшети асосида яратилган.