Samsung ва Google смартфонлари блокланган ҳолда ҳам камера орқали жосуслик қилар экан!

  •   DiMaX
  •  1294
  •  20.11.2019 17:13

Samsung ва Google смартфонлари блокланган ҳолда ҳам камера орқали жосуслик қилар экан!

Мобил қурилмалар орқали уларнинг эгалари шахсий маълумотларини ўғирлаш ҳолатлари хавфсизлик соҳаси мутахассисларини хавотирга солишда давом этмоқда. Куни кеча биз хаводданоқ хавфли дастурлар ўрнатилган 32 та смартфон рўйхатини эълон қилган эдик.

ЎҚИНГ: Смартфонингизда жосуслик қилаётган олтита антивирус

Checkmarx компаниясининг киберхавфсизлик йўналиши мутахассислари Google ҳамда Samsung смартфонларидаги «Камера» иловасида ҳимоя туйнуги борлигини аниқлашди. Мазкур заифлик сабабли смартфонлар эгасининг рухсатини сўраб ўтирмасдан, ҳатто блокланган ҳолда ҳам фото ва видео суратга ола билар экан!

Экспертлар ҳимоя нуқсони Pixel 2 XL ҳамда Pixel 3 моделларида, яна айрим русумлардаги Samsung смартфонларида (моделларини аниқ айтишмаган) мавжудлигини маълум қилишган.

«Камера» иловасидаги ушбу хатоликдан фойдаланиб, хакерлар масофадан туриб ҳам фойдаланувчига билдирмасдан, камерани бошқаришлари, смартфондаги фотосуратларни кўришлари мумкин. Булардан ташқари, ҳимоядаги мазкур тирқиш орқали фойдаланувчининг телефон суҳбатларини ёзиб олиш имконига ҳам эгалар. Расмлардаги GPS-белгилар ёрдамида эса смартфон эгасининг қаерларда эканини кузатиш мумкин.

ЎҚИНГ: Смартфонингиздаги фонарик иловаси ҳам жосуслик қилади – уларнинг ТОП-ўнталиги

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!