Samsung ва Huawei «дамини олаверсин», энг «серкамера» смартфонни бошқаси чиқаряпти! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1479
  •  27.06.2018 11:12

Samsung ва Huawei «дамини олаверсин», энг «серкамера» смартфонни бошқаси чиқаряпти! (+видео)

Huawei компанияси ўзининг P20 Pro модели билан учта модулли асосий камерага эга смартфонлар босқичини бошлаб берди. Лекин тез орада жанубий кореялик техногигант бу борада ундан ўзиб кетмоқчи.

ЎҚИНГ: Galaxy S10 нақ уч хил модификацияда чиқади, улардан бири Huawei P20 Pro’ни «ер тишлатади»!

Аммо LG компаниясининг V40 флагмани бу иккаловини ҳам йўлда қолдириб, камера модулларининг кўплиги бўйича етакчи бўлиши кутилмоқда. Инсайдерлар берган хабарларга кўра, ушбу моделнинг бош камераси учта сенсорни, селфи-камераси эса иккита датчикни ўз ичига олади. Шу тариқа, бешта фотомодули билан LG V40 рекорд даражада «серкамера» смартфон бўлади.

Бу флагманнинг қўшалоқ олд камерасига Face Unlock технологияси татбиқ этилиши ҳам айтилмоқда. У фойдаланувчи юзининг уч ўлчамли моделини хатосиз ярата олади ва қурилмани блокировкадан чиқаришда қўлланади.

Мана, қизиқувчилар аллақачон бешта фотомодулли LG V40 смартфонининг рендер видеосини ҳам тайёрлаб улгуришган:

Дарвоқе, дунёнинг учинчи рақамли смартфонсози – хитойлик техногигант ҳам бу борада ҳали бўш келадиган эмас:

ЎҚИНГ: Тўртта бош камерали Huawei Mate 20 видеосини кўрамиз!

Хабарларга кўра, LG V40 смартфони ташқи кўриниши жиҳатидан аллақачон чиққан LG G7 ThinQ моделига ўхшаб кетади. Демак, унинг ҳам дисплейи тепасида «ўйиқ» бўлишини кутиш мумкин.

Бўлажак флагманнинг самарадорлиги учун Qualcomm’нинг айни дамдаги флагман чипи – Snapdragon 845 процессори масъул бўлади. LG V40 овоз тизимини эса компаниянинг ўз ишланмаси – Quad DAC аудиотракти таъминлайди. Мазкур модел корпусида Google Assistant ёрдамчисини фаоллаштириш учун алоҳида тугмачаси, орқа қопқоғида эса бармоқ изи сканери бўлади.

LG V40 флагманининг жорий ёз сўнгида расман намойиш этилиши айтилмоқда, сотувга эса кузнинг бошидаёқ чиқарилади. Мазкур смартфоннинг нархи ва бошқа техник хусусиятлари тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: Қиммат дегани - зўр дегани эмас

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.