Samsung ва LG ўз юртида Xiaomi’нинг дадил ҳамласига учради!

  •   DiMaX
  •  1783
  •  18.07.2020 09:22

Samsung ва LG ўз юртида Xiaomi’нинг дадил ҳамласига учради!

Xiaomi корпорацияси Жанубий Кореянинг йирик технологик компанияларига қарши майдонга тушди. Хитойликлар бу мамлакатда LG ва Samsung маҳсулотларининг ярим нархида 5G-смартфон сота бошлашди.

ЎҚИНГ: Японияда атом бомбасини «қайта портлатгани» учун Xiaomi узр сўради (+видео)

Жанубий Корея смартфон бозорини эгаллаш осон кечмаслигини «Хитойча Apple» яхши билади. Лекин у қийинчиликдан чўчимай, бу мамлакат бозорига Xiaomi Mi 10 Lite моделини олиб кирди. Эслатиб ўтамиз, ушбу квадрокамерали ҳамёнбоп 5G-флагман шу йилнинг 27 март куни тақдим этилган.

Табиийки, Xiaomi бу ерда маҳаллий гигантларни нарх-сифат мутаносиблиги билан енгишни кўзлаган – Xiaomi Mi 10 Lite моделини тахминан 374 доллардан сотувга чиқарди. Таққослаш учун келтириб ўтсак, LG Velvet смартфони ўз юртида 747 доллардан бошланувчи нархларда сотилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфони – Galaxy A42 ҳақида илк маълумотлар

Xiaomi бу смартфонини бир нечта онлайн ритейлерлар ва йирик интернет-дўконлар – 11th Street, Naver Smart Store, Coupang ва SK Telecom кабилар орқали сотяпти. Жанубий Кореянинг чакана савдо нуқталарида Xiaomi Mi 10 Lite ҳозирча сотувга чиқмаган.

Эслатиб ўтамиз, Mi 10 Lite моделининг техник хусусиятлари ушбу хабаримизда кўрсатилган. Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: 4 июлгача барқарор MIUI 12’га янгиланган ва тез орада янгиланадиган барча Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари рўйхати

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.