Samsung ва Xiaomi яқин ҳамкорларга айланишди

Samsung ва Xiaomi яқин ҳамкорларга айланишди

Xiaomi шу кунларда Mi Mix 2S флагманини тақдимотга тайёрлаш билан банд. Бу флагман 27 март куни намойиш қилинади. Xiaomi Mi7 моделининг тақдимоти эса номаълум муддатга қолдирилган. Тахминларга кўра, бу модел ҳам июнга қолмай намойиш қилинади.

Бугун эса ишончли инсайдерлар Samsung ва Xiaomi йирик битим имзолашгани тўғрисида эълон бердилар. Унга кўра кореялик смартфонсоз ўзининг хитойлик рақибининг юқоридаги флагманлари учун OLED‑панеллари етказиб беради.

Маълумотларга қараганда, ҳамкорлик 2017 йилдаёқ бошлаб юборилган ва бугунги кунга қадар 1,1 млн. дона экран матрицаси етказиб берилган, жорий йилда Кореядан яна 2,4 млн. дона экран харид қилинади.

Дисплейларнинг ўлчам диагонали 6,01 дюйм. Уларнинг iPhone X флагманидаги каби махсус OLED‑панел бўлиш-бўлмаслиги хусусида аниқ бир маълумот йўқ.

Xiaomi Mi7 флагманида OLED‑панелнинг татбиқ этилиши уларда "Always on Display" функциясининг, яъни экраннинг мунтазам фаол қисми бўлишидан далолат. Snapdragon 845 платформаси, 6/8 Гб оператив хотира, 3170 мА соат сиғимли батареяга эга бўладиган флагман қиёфани танийдиган мураккаб технология билан таъминланади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.