Samsung вертикалига букланувчи букламафонни патентлади

Samsung вертикалига букланувчи букламафонни патентлади

Motorola компанияси ўзининг очилиб-ёпилувчи иконик RAZR брендини қайта ишлаб чиқариши кутилмоқда. Ушбу смартфон очилганда узунчоқ дисплейга эга бўлади.

Samsung'нинг ҳам букланувчи смартфони, Galaxy Fold, борлигидан яхши хабардорсиз. RAZR'дан фарқли ўлароқ, Galaxy Fold тўлиқ очилганда планшет катталигида бўлади, букланганда эса қалин гаджетга айланади.

Galaxy Fold'га қўшимча равишда, Samsung яқинда ўзининг янги, вертикал томонга букланувчи букламафонини патентлади. Бу қурилма Motorola'нинг RAZR'ига тўғридан-тўғри рақиб бўлади.

Сал илгари WIPO (Жаҳон интеллектуал мулк идораси) нинг сайтида эълон қилинган патентнинг амалий жиҳатдан қандай кўринишдаги смартфон бўлишини Let'sGoDigital сайти ясама рендерлар орқали кўрсатиб берди.Манба: Lets Go Digital

Букланган позицияда қурилма экрани худди Huawei Mate X'даги каби ташқи томонда қолиши мумкин, бу эса ушбу ҳолатда ҳам гаджетдан фойдалана олиш имконини беради.

Букланган ҳолда смартфондан қўйилаётган мусиқани ўзгартириш, селфи олиш (буклама ҳолатда ҳам орқа камера тўсилиб қолмайди) ва билдиришномаларни кўриш мумкин бўлади.LetsGoDigital сайти яратган рендер тасвирлар

Бу смартфоннинг Motorola'дан фарқли унинг букланиш механизмидир: дисплейни ички томонга ҳам, ташқи томонга ҳам буклаш мумкин. Корейсларнинг бу консепциясини бутунлай янгича ва антиқа шакл ечими, дейиш мумкин.

Moto RAZR'нинг тахминий рендер расми
Moto RAZR'нинг тахминий рендер расми

Бир қатор ишлаб чиқарувчилар букланувчан смартфон яратишга уринишар экан, айтиш мумкинки, бу дизайндаги мобил қурилмалар истиқболлидир. Букламафонлар саноати старти аллақачон қизғин тус олиб улгурган. Бир неча кечикишлардан сўнг, Huawei Mate X ва Galaxy Fold'ларнинг тақдимоти яқинлашиб келмоқда.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да барча Samsung смартфонлари нархлари билан танишинг (2019 йил 20 август)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.