Samsung Хитойга ҳужумга ўтди: 14 та янги моделда смартфон, яна Xiaomi ҳамкорининг заводида!

  •   DiMaX
  •  2897
  •  05.10.2018 10:01

Samsung Хитойга ҳужумга ўтди: 14 та янги моделда смартфон, яна Xiaomi ҳамкорининг заводида!

Хитой – нафақат турли компанияларнинг смартфонларини етказиб берувчи, балки уларнинг асосий бозорларидан бири ҳамдир. Шу боис ҳам «Осмон ости салтанати» бозоридан ўрин олиш учун кўпчилик ишлаб чиқарувчилар тинимсиз кураш олиб боради.

ЎҚИНГ: Хитой смартфонлари илк маротаба iPhone'ни доғда қолдиришди

Жумладан, энг йирик смартфонсозлардан саналмиш Samsung ушбу бозорни забт этиш учун бир неча моделларда арзон телефонлар чиқаришга бел боғлаган. Тағин, кореялик техногигант бу моделларни маҳаллий бозор етакчиларидан бири – Xiaomi смартфонлари ишлаб чиқариладиган Wintech заводида тайёрлайди!

Куни кеча аниқланган маълумотларга кўра, Samsung келаси йилнинг ўзидаёқ Хитойда жами 14 та янги моделда смартфонлар тақдим этади. Улар, табиийки, биринчи ўринда маҳаллий бозорга мўлжалланади. Шунингдек, айрим русумлардаги телефонлар дунё бозорига ҳам чиқарилади.

Samsung шу пайтгача халқаро бозорга чиқарган кўплаб моделлардаги смартфонларни эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн усулда харид қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy A9s – Samsung’нинг «тўрткўз» камерали илк смартфони!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!