Samsung яна Apple’ни калака қилди: iPhone 12 Pro Max камерасига зарба! (иккита видео)

  •   DiMaX
  •  1732
  •  24.05.2021 16:17

Samsung яна Apple’ни калака қилди: iPhone 12 Pro Max камерасига зарба! (иккита видео)

Яқинда Microsoft ўзининг янги – Surface Laptop 4 ноутбукининг реклама видеосида Apple’ни масхара қилган эди. Энди эса купертинолик корпорациянинг асосий рақиби – Samsung унинг устидан кулиб иккита видеоролик чиқарди.

ЎҚИНГ: Рақобатчилар тугул, iPhone устидан ҳаттоки оммабоп ўйин ижодкорлари ҳам кулишди!

Жанубий кореялик гигант ўзининг Galaxy S21 Ultra 5G флагмани камера имкониятларини кўрсатувчи иккита реклама ролиги тайёрлаган. Уларнинг ҳар иккаласида бу смартфонни энг зўр айфон – iPhone 12 Pro Max билан таққослаб, рақибининг заифлигини калака қилган.

Биринчи лавҳада кореялик компания ҳар иккала смартфон камерасининг зум имкониятларини таққослаган. Уларнинг камерасида Ойни суратга олишда яқинлаштириб кўрсатиш бўйича Galaxy S21 Ultra устунлиги намоён бўлган – унда ҳаттоки Ер сайёрасидаги йирик кратерларни томоша қилиш мумкин. iPhone 12 Pro Max эса ҳатто максимал даражада яқинлаштирганида ҳам Ой ўрнига хира доира кўринган, холос. Samsung уни калака қилиш учун фонга «етарлича яқин кўриняптими?» ёзувини туширган.

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Samsung’дан кейин OnePlus ҳам Apple’ни калака қиляпти

Иккинчи роликда Samsung ҳар иккала флагманнинг макросъёмка имкониятларини ўзаро таққослаган. Кутилганидек, бунда ҳам Galaxy S21 Ultra қўли баланд келган – унда майда деталларгача кўринган, ранглар ҳам табийроқ.

iPhone 12 Pro Max макрокамерасида олинган суратга эса «етарлича батафсил кўриняптими?» ёзуви туширилган.

ЎҚИНГ: Энг кўп сотилган ва энг кўп даромад келтирган смартфонлар: иккала рейтингда ҳам илк тўртта ўрин битта компанияники!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!