Samsung яна бир янги 200МП камера сенсорини тақдим қилди

Samsung яна бир янги 200МП камера сенсорини тақдим қилди

Galaxy S23 тақдимотига саноқли кунлар қолган бир пайтда, Samsung яна бир янги 200МП камера сенсорини тақдим қилди. Бу сафаргиси ISOCELL HP2 деб номланади. У 1/1.3 дюймли ва 0,6 микрометрли (мкм) пикселлар ўлчамига эга бўлиб, катта эҳтимол билан тез кунда тақдим қилиниши кутилаётган Galaxy S23 Ultra смартфонининг асосий камераси бўлади.

Албатта, юқори сифатли тасвирлар олиш катта рақамли пикселларга боғлиқ эмас. "Мегапикселлар пойгаси"нинг ушбу босқичида ҳаммаси пикселларнинг қандай бирлаштирилишига боғлиқ. Samsung бунда Tetra2pixel технологиясидан фойдаланади. Бунда сенсор кам ёруғли муҳитларда 4 тадан 16 тагача бўлган қўшни пикселларни бир-бирга бирлаштириш орқали 1.2μм 50 МП ёки 2.4μм 12,5 МП сенсорга айланади. Тўлиқроқ 8К форматида видео тасвирлар олиш учун эса, сенсор кўпроқ саҳнани суратга олиш учун тахминан 33МП'дан 1.2μм 50МП режимига ўтади.

Янги сенсорнинг яна бир афзаллиги автофокус яхшиланганидадир. Galaxy S23 Ultra кам ёруғликда автофокус учун 200 мегапикселли камера сенсорининг "барча 200 миллион пикселидан" фойдаланиши мумкин.

Айтиш керакки, бу Жанубий Корея компанияси ишлаб чиқараётган ягона 200МП камера сенсори эмас. Бундан аввал Samsung ўзининг ISOCELL HP1 сенсорини чиқарган эди ва бугунги кунда у бир нечта смартфонларда топилади.

ЎҚИНГ: Galaxy S22 Ultra билан суратга олинган филм трейлерини чиқарилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!