Samsung яна битта премиал букламафон чиқарди – нарх ва жиҳатлари

  •   DiMaX
  •  793
  •  05.11.2020 17:53

Samsung яна битта премиал букламафон чиқарди – нарх ва жиҳатлари

Жанубий кореялик корпорация Samsung W21 5G русумли букламафонини тайёрлаётгани ҳақида ёзгандик. Хитойда ушбу гаджетнинг намойиши бўлиб ўтди ва у чиндан ҳам Galaxy Z Fold 2 моделига ўхшар экан, лекин фарқлари ҳам бор.

ЎҚИНГ: 2330 долларлик смартфоннинг илк партияси халқи қашшоқ юртда бир кундаёқ сотилиб кетди!

Samsung W21 5G корпусининг ички томонида 7,6 дюймлик Dynamic AMOLED-экран ўрнатилган. Бу қайишқоқ дисплейда тасвир аниқлиги 2048х1536 пикселга тенг, янгиланиш частотаси эса 120 герцлик.

Корпуснинг ташқарисидаги 6,2 дюймлик экран эса Super AMOLED матрицали бўлиб, HD+ форматида тасвир узата олади. Смартфон тилларанг корпусда тақдим этилган, орқа қопқоғида тикка чизиқлар бор.

Янги букламафоннинг техник таъминоти асосини саккиз ядроли Snapdragon 865+ процессори ташкил этади. Қурилмада Adreno 650 график тезлатгичи ҳамда 12 гигабайтлик ҳажмдаги LPDDR5 тоифали тезкор хотира чипи ҳам қўлланган. Samsung W21 5G доимий хотираси эса UFS 3.1 стандартида бўлиб, Galaxy Z Fold 2 моделиникидан икки карра кўп – 512 гигабайтлик доимий хотирага эга. Ундан яна бир муҳим фарқи – янги смартфонда иккита моддий SIM-карта слоти қўлланган (Galaxy Z Fold 2 букламафонида эса иккинчиси eSIM модули эди).

Samsung W21 5G девайсини Dolby Atmos технологиясини қўллаб-қувватловчи AKG стереодинамиклари билан таъминлашган. Автономлиги учун 4500 мА/соатлик аккумулятор масъул – у 11 ваттлик симсиз қувватлана олади. Смартфоннинг олд камераси ҳам, орқа панелидаги учта датчиги ҳам 12 мегапикселлик аниқликда.

Хитойда ушбу смартфон учун аллақачон 3000 долларлик нархда аввалдан буюртма очилган. Samsung W21 5G бу юртда очиқ савдога 20 ноябрдан чиқади, унинг бошқа мамлакатлар бозорларига етказиб берилиши ҳақида ҳозирча бирор маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: Samsung 7,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга навбатдаги смартфони устида ишламоқда

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!