Samsung яна иккита буклама смартфон тайёрлаяпти, улардан бири Huawei Mate X’га ўхшайди

  •   DiMaX
  •  560
  •  06.03.2019 10:48

Samsung яна иккита буклама смартфон тайёрлаяпти, улардан бири Huawei Mate X’га ўхшайди

Эсингизда бўлса, сенсор экранли смартфонлар давридан аввал айнан Samsung компанияси кўплаб моделларда «раскладушка» телефонлар тақдим этарди. Жанубий кореяликлар энди қайишқоқ экранли буклама смартфонлар борасида ҳам шунақа унумдорлик намоён этишмоқчи, шекилли.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Samsung икки экран ва олти камерали Galaxy Fold буклама смартфонини тақдим қилди! (+видео)

Инсайдерларнинг берган хабарларига кўра, Samsung яна иккита буклама смартфон модели устида ишламоқда. Уларнинг бири шу йил охирларида ёки кейинги йил бошларида тақдим этилади. Унинг дисплейи тиккасига букланади, яъни классик «раскладушка» форм-факторида бўлади. Айнан шунақа смартфонни – Moto RAZR моделини Lenovo ҳам тайёрлаётганини ҳисобга олсак, унинг учун дисплейни ҳам Samsung етказиб бераётган бўлиши мумкин.

Samsung’нинг яна бир букилувчи смартфони эса худди Galaxy Fold’нинг асосий рақиби – Huawei Mate X каби механизмга эга бўлади. Кореяликлар уни «раскладушка»дан кейин, яъни 2020 йили чиқаришади.

ЎҚИНГ: «Жонли» видео: битта Mate X нархига учта буклама 5G-смартфон – Energizer Power Max P8100S олиш мумкин!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!