Samsung яна реклама ролигида iPhone’ни масхаралаб, инновацион дизайнли янги смартфон кўрсатди

  •   DiMaX
  •  1009
  •  31.05.2021 09:44

Samsung яна реклама ролигида iPhone’ни масхаралаб, инновацион дизайнли янги смартфон кўрсатди

Яқиндагина жанубий кореялик гигант ўзининг Galaxy S21 Ultra 5G флагмани камера имкониятларини кўрсатиш учун тайёрлаган иккита реклама ролигини эълон қилган эдик. Уларнинг ҳар иккаласида Samsung бу смартфонни энг зўр айфон – iPhone 12 Pro Max билан таққослаб, рақибининг заифлигини калака қилган.

ЎҚИНГ: Рақобатчилар тугул, iPhone устидан ҳаттоки оммабоп ўйин ижодкорлари ҳам кулишди!

Samsung Electronics компанияси ўзининг расмий YouTube каналида умуман Galaxy қурилмаларига бағишланган янги реклама ролигини эълон қилди. «Life opens up with Galaxy», яъни «Ҳаёт Galaxy билан бирга очилади» деб номланган ушбу лавҳада девор билан ўраб олинган боғ ҳам кўрсатилган. Бу эса «олмали» компания – Apple маҳсулотлари, яъни iPhone смартфонлари ҳамда iOS операцион тизимининг чекланганлиги, ёпиқлигига ишорадир. Бутун видео давомида Android тизимли Galaxy қурилмаларининг очиқлиги намоён этилган.

Samsung фанатларининг фикрича, «Ҳаёт Galaxy билан бирга очилади» шиори очилиб-ёпиладиган (Galaxy Z Fold 2 ҳамда Galaxy Z Flip 5G каби) смартфонларга ишора қилинган. Уларнинг кейинги авлод вакиллари 2021 йилнинг учинчи чорагида намойиш этилиши кутилмоқда.

Реклама ролигининг охирроғида эса Samsung ҳали расман тақдим қилмаган сирли смартфон ҳам кўрсатиб ўтилган. Унинг қиёфаси Galaxy Z Fold 2 моделига ўхшаса-да, экранида олд камера учун тирқиш ёки ўйиқ йўқ. Афтидан, бу – намойиши июлда ўтказиладиган Galaxy Z Fold 3 бўлиб, компания уни «яширин камера» билан жиҳозламоқда.

ЎҚИНГ: Samsung экраности камерали илк девайсини кўрсатди, лекин бу смартфон эмас! (расмий видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.