Samsung янги букланувчи смартфон прототипини тақдим этди

Samsung янги букланувчи смартфон прототипини тақдим этди

Samsung ҳам ичкарига, ҳам ташқарига букланувчи дисплей ва букланувчи механизмнинг янги прототипини тақдим этди. Ушбу ечим букланувчи механизмнинг 360 градусга буклана олиш имкониятини яратади. Бу билан экраннинг букланадиган жойидаги чизиқнинг кўзга ташланиш даражаси анчага камаяди.

Ушбу прототип The Verge нашри учун тақдим этилган бўлиб, у смартфон ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади. Миш-мишларга қараганда ушбу прототип янги авлод Galaxy Z Fold модели бўлиши мумкин.

Дисплей янги букланувчи механизмга эга бўлгани учун у тўлиқ буклана олади. Дисплейининг икки томонга буклана олиши сабабли энди қурилмага ташқи дисплейни ўрнатишнинг ҳожати қолмайди. Бу ўз навбатида смартфоннинг қалинлиги ошиб кетмасдан унинг ичига катта ҳажмли аккумулятор ва катта сенсорли камераларни ўрнатиш имконини беради. 

ЎҚИНГ: Samsung янги Galaxy S23 моделларининг унумдорлик даражасини оширмоқчи 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.