Samsung янги флагман букламафонини 4 ноябрда тақдим этяпти!

  •   DiMaX
  •  434
  •  31.10.2020 11:07

Samsung янги флагман букламафонини 4 ноябрда тақдим этяпти!

Ўтган йили Samsung компанияси Galaxy Fold русумли буклама смартфон тақдим этган, кейинроқ эса унга ўхшаш Samsung W20 5G модели ҳам чиққан эди. Ишлаб чиқарувчининг расмий эълонига кўра, 4 ноябрь уни унинг издоши чиқади.

ЎҚИНГ: 2330 долларлик смартфоннинг илк партияси халқи қашшоқ юртда бир кундаёқ сотилиб кетди!

Янги буклама смартфон Samsung W21 5G деб номланмоқда ва у Galaxy Z Fold 2 моделига ўхшайди. Техник жиҳатларига кўра ундан фарқ қилмаса-да, янги қурилма олдин қўлланмаган тилла рангли корпусда ҳам тақдим этилади.

Samsung W21 5G корпусининг ўлчамлари 128,2х159,2х6,2 миллиметрга, вазни эса 288 граммга тенг. Унинг ташқи экрани диагоналига 6,23 дюймлик, тасвир аниқлиги эса разрешением 816х2260 пикселликдир. Ичкари дисплей ўлчами бўлса 7,53 дюймни ташкил этади ва у 2208х1768 пикселлик аниқликда тасвир узата олади. Смартфоннинг барча камералари 12 мегапикселлик аниқликда.

Янги букламафон иккита аккумуляторга эга ва улардан бирининг ток сиғими 2090, иккинчисиники бўлса 2160 мА/соатлик. Смартфонга 25 ваттлик тезкор қувватланиш технологияси татбиқ этилган. Samsung бу қурилмасини Qualcomm компаниясининг айни дамдаги флагман процессори – 3,09 ГГц такт частотали Snapdragon 865 Plus базасида тайёрлаган. Samsung W21 5G моделининг тезкор ва доимий хотираси тегишлича 12 ва 512 гигабайтлик ҳажмга эга.

ЎҚИНГ: Exynos 1080 анонси берилди ва у аллақачон Snapdragon 865+’ни ҳам енгиб, AnTuTu’да рекорд ўрнатди!