Samsung янги флагманларини уч кунга ижарага беряпти!

  •   DiMaX
  •  644
  •  20.01.2021 13:17

Samsung янги флагманларини уч кунга ижарага беряпти!

Жанубий Корея фуқаролари энг охирги чиққан янги Samsung Galaxy S21 флагманларини уч кунгача ижарага олиб туришлари мумкин. Қизиқувчилар арзимас маблағ эвазига ушбу туркум смартфонлар билан яхшилаб танишиш имконига эга бўлишади, деб ёзади Xabar.uz нашри.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S21 ва Galaxy S20 смартфонлари ўртасидаги фарқлар билан танишамиз

Компания ушбу янгича маркетинг юриши орқали смартфонлар савдосини янада тезлатиб юборишдан умид қилаётганини сезиш қийинмас.

Galaxy To Go номи остидаги ушбу ижара-сервис муддати тугагач, мижозлар компаниядан совғалар олишлари, қимматбаҳо ютуқларга эга бўлишлари мумкин. Совғалар — симсиз қувватлаш қурилмалари, ҳатто Galaxy Book Flex 2 ва Galaxy Tab S7+ ёки беш юлдузли меҳмонхонада яшаш имконияти.

Янги флагманлар Samsung компанияси Жанубий Корея бўйлаб очган 200 дан зиёд локацияда ижарага бериляпти.

ЎҚИНГ: 15 хил Samsung смартфонига Android 11 базасидаги OneUI 3.1 прошивкаси келади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.