Samsung янги флагманларининг тақдимот кунини эълон қилди! (+расмий видео)

  •   DiMaX
  •  1659
  •  06.01.2020 09:52

Samsung янги флагманларининг тақдимот кунини эълон қилди! (+расмий видео)

Жанубий кореялик техногигант йилнинг бошиданоқ Galaxy S10 Lite ҳамда Galaxy Note 10 Lite моделларини намойиш этган эди. Энди эса навбат флагман смартфонлари туркумига келди.

ЎҚИНГ: Ҳа, навбатдаги Galaxy'лар ҳақида адашмаган эканмиз!

Кеча, 5 январь куни компания сайтида эълон қилинган расмий маълумотга кўра, бу йилги Samsung Galaxy Unpacked тадбири 11 февраль куни, АҚШнинг Калифорния штатидаги Сан-Франциско шаҳрида бўлиб ўтади. Samsung Electronics шу куни «мобиль инновацияларнинг кейинги ўн йиллигини белгилаб берувчи қурилмалар»ни тақдим этишини айтиб мақтанмоқда.

Мана, расмий видеога назар соламиз:

Samsung Galaxy Unpacked маҳаллий вақт билан соат 11:00 да бошланади, Тошкент вақти билан эса бу 12 февралга ўтадиган туннинг қоқ ярмига тўғри келади. Хоҳловчилар уни https://samsung.com/ru/ манзили орқали тўғридан-тўғри эфирда кузатишлари мумкин.

Навбатдаги флагманлар саноқ бўйича Samsung Galaxy S11 эмас, балки Samsung Galaxy S20 деб номланиши ҳақида хабарлар тарқалган. Шунингдек, Samsung бу тадбирда яна Galaxy Fold 2 букламафонини ҳам кўрсатиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Ривожланган давлат аҳолиси қайси компаниялар смартфонини ишлатмоқда?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!