Samsung янги Galaxy F13 моделини тақдим этади

Samsung янги Galaxy F13 моделини тақдим этади

Ҳиндистондаги Flipkart онлайн ритейлери Samsung Galaxy F13 моделининг тизерларини тақдим этди. Тизерда смартфоннинг техник кўрсаткичлари ва тақдимот намойиши ҳақида маълумот берилган. 

Қурилма июнь ойининг 22 санааида тақдим этилади. Гаджет FullHD+ резолюциядаги LCD дисплей ва 15 ваттда қувват олувчи 6,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланади. 

Galaxy F13 модели 8ГБ тезкор хотира ва виртуал хотира вазифасини бажарувчи RAM Plus функциясига эга. 

Flipkart тақдим этган суратлардан смартфонда 3.5 мм аудио жек, ён томонда жойлашган бармоқ изи сканери ва USB-C порти борлигини кўриш мумкин. 

Ритейлер смартфон қайси чипда ишлаши ҳақида маълумот бермади. Бироқ бундан аввалроқ Geekbench қурилма Exynos 850 чипи билан жиҳозланганлиги ҳақида маълумот берган эди. 

Galaxy F13 аввалроқ тақдим этилган Galaxy M13 моделининг бироз ўзгарган версияси бўлиши ҳам тахмин қилинаётган эди. M13 модели 4ГБ тезкор хотира ва 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозлан эди. 

ЎҚИНГ: Poco F4 ва X4 GT смартфонлари чиқмоқда 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.