Samsung янги Galaxy S23 моделларининг унумдорлик даражасини оширмоқчи

Samsung янги Galaxy S23 моделларининг унумдорлик даражасини оширмоқчи

Samsung янги Galaxy S23 сериясини 1 февралда бўлиб ўтадиган Galaxy Unpacked тадбирида намойиш этади. Янги серия Snapdragon 8 Gen2 чипига эга бўлган Galaxy S23, S23+ ва S23 Ultra моделларидан иборат бўлади.

9to5Google берган маълумотларга кўра, Galaxy S23 триоси махсус мослаштирилган Snapdragon 8 Gen2 чипи билан жиҳозланиши мумкин. У одатий Snapdragon 8 Gen2'дан тезроқ ишлайди. 

Мабанинг таъкидлашича, Galaxy S23 моделларига ўрнатиладиган Snapdragon 8 Gen2 “Galaxy учун Qualcomm Snapdragon 8 Gen2 мобил платформаси“ деб номланишини кўрсатадиган ҳужжатлар борлиги гувоҳи бўлинган. Ушбу чипдаги асосий ядро оддий Snapdragon 8 Gen2'ники каби 3.2 гигагертсда эмас, балки 3.36 гигагертсда ишлайди. 

Махсус мослаштирилган чипнинг қолган техник кўрсаткичлари оддий Snapdragon 8 Gen2 билан бир хил бўлиши кутилмоқда. Аниқроқ қилиб айтганда, фақатгина асосий ядро 3.36 гигагертсга ўтгани янгилик бўлади ҳолос. Қолган учта унумдорликни таъминловчи ядро ва тўртта самарадорликни таъминловчи ядро оддий Snapdragon 8 Gen2'нинг ядролари каби мос равишда 2.8 ҳамда 2 гигагертсда ишлайди.  

Компания катта эҳтимол билан чип ҳақидаги батафсил маълумотларни тақдимот маросимида очиқлайди.

ЎҚИНГ: Canalys 2022 йилда энг кўп смартфон сотган компания номини эълон қилди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!