Samsung янги намойиш қилган ушбу оператив хотира билан янги смартфонлар янада тезкор ишлайди

Samsung янги намойиш қилган ушбу оператив хотира билан янги смартфонлар янада тезкор ишлайди

Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси бугун саноатдаги энг тезкор оператив хотира, LPDDR5X DRAM'ни тақдим қилди. Ушбу ном кўпчиликка бегона эмас, ёхуд компания жорий йилнинг март ойида LPDDR5X DRAM оператив хотирасини 7.5 Гбит/с тезликда чиқарган эди, лекин бу сафар у аввалгисидан 1.3 марта тезроқ, 20 фоизга яхшиланган қувват самарадорлигига эга. Унинг тезлиги эса сониясига 8 гигабитни ташкил қилади.

Янги хотира Snapdragon чипли мобил смартфонларда фойдаланиш учун тасдиқланган. Шунингдек, компаниянинг таъкидлашича, LPDDR5X'нинг кам-қувват ва юқори унумдорлиги ундан смартфонлардан ташқари, компютерлар, серверлар ва автомобилларда ҳам фойдаланиш имконини беради. Қолаверса, "кичик, тезкор ва тежамкор хотирага бўлган эҳтиёжнинг ортиб бориши сабаб, LPDDR DRAM сунъий интеллект ва метаолам бозорларида ҳам ўз иштирокини кенгайтириши кутилмоқда" дейди Samsung.

Qualcomm компаниясининг маҳсулотларни бошқариш бўйича вице-президенти, Зиад Асгҳарнинг сўзларига кўра, янги Snapdragon чипсети билан Qualcomm Samsung'нинг LPDDR5X DRAM хотирасини қўллаб-қувватлайдиган илк компания бўлади ва бу катта эҳтимол билан Snapdragon 8 Gen 2 чипсети бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Motorola ўзининг чўзинчоқ смартфонини кўрсатди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.