Samsung янги «ўлмас» смартфонини сертификатлади, лекин...

  •   DiMaX
  •  700
  •  01.03.2021 12:49

Samsung янги «ўлмас» смартфонини сертификатлади, лекин...

Samsung янги «ўлмас» смартфонини сертификатлади, лекин...

Жанубий кореялик техногигант 2019 йилнинг бошида Galaxy Xcover Pro номли «ўлдириб бўлмас» смартфонини намойиш қилган эди. Компания энди корпуси мустаҳкам ҳимояланган Galaxy Xcover 5 смартфонини тайёрлагани ҳақида бир неча хабарлар эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Хитойнинг бу «ўлмас» смартфони iPhone 12 ва Xiaomi Mi 10 Ultra’ни мағлуб этди! («жонли» видео)

Ушбу қурилма Bluetooth SIG сертификациясидан ўтди ва шунда унинг баъзи техник хусусиятлари фош бўлди. Маълумотлар базасидаги қайдларга кўра, унинг оддий версияси SM-G525F, иккита SIM-картали версияси эса SM-G525F_DS модель рақамига эга:

Шу пайтгача турли хабарларда Galaxy XCover 5 смартфонининг бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини ҳам қўллаб-қувватлаши айтилиб келаётганэди. Лекин ушбу қурилманинг фақат LTE-варианти Bluetooth SIG сертификати олган. Ким билади, балки шу моделнинг 5G-версияси ҳам бўлар. Бу орада хитойликлар ундан зўрини тайёрлаб улгуришган...

ЎҚИНГ: Биринчи «ўлдириб бўлмас» 5G-смартфон энг кучли процессорга ҳам эга!

Шу билан бирга, ишончли инсайдер Эван Бласс (Evan Blass) етакчи смартфонсознинг Galaxy XCover 5 модели рендер суратини эълон қилди. Унда акс этган девайснинг экрани қалин ромга ҳамда олд камера учун якка датчикка эга:

Сизиб чиққан хабарларга қараганда, Samsung Galaxy XCover 5 ўлчами диагоналига 5,3 дюймлик, тасвир аниқлиги 1600х900 пикселлик (HD+ форматли) дисплей билан жиҳозланмоқда.

«Ўлдириб бўлмас» смартфон Exynos 850 процессорига ва 4/64 ГБлик хотирага, тегишлича 16 ва 5 мегапикселлик бош ва олд камераларга эга. Унинг аккумулятори 3000 мА/соатлик ток сиғимига эга ва USB-C порти орқали 15 ваттлик технология бўйича тезкор қувват олади.

ЎҚИНГ: 200 долларлик бу «ўлмас» смартфонни бир ойда икки мартагина қувватлаш кифоя! (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!