Samsung янги – One UI график қобиғини чиқарди, лекин уям ҳамма учун эмас... (+«жонли» видеолар)

  •   DiMaX
  •  1055
  •  09.11.2018 17:42

Samsung янги – One UI график қобиғини чиқарди, лекин уям ҳамма учун эмас... (+«жонли» видеолар)

Куни кеча Samsung Developer Conference анжуманида Samsung дастурчилари компаниянинг смартфонлари учун тайёрланган янги график қобиқни тақдим этишди. Android операцион тизимига асосланган мазкур дастурий таъминот Samsung One UI деб номланган.

ЎҚИНГ: УЗОҚ КУТИЛГАН ВИДЕО: Ниҳоят, Samsung қайишқоқ экранли буклама смартфонини намойиш этди!

Айтиш керакки, айни дамда ушбу компаниянинг барча мобил қурилмаларида Samsung Experience график қобиғи қўлланади, ундан аввал эса TouchWiz ишлатилган.

Янги график қобиқ янада минималистик кўриниш олган, уни тайёрлашда дастурчилар Android ва iOS тизимларидан илҳом олганлари намоён бўлиб турибди. Унинг асосий янгиликларидан бири Focus Blocks функцияси бўлиб, у интерфейснинг турли объектларини блокларга гуруҳлаб қўйиш имконини беради.

Қуйидаги лавҳада Samsung One UI график қобиғининг ишлашини «жонли» кўриш мумкин:

Бундан ташқари, Samsung One UI замонавий – катта экранли смартфонларнинг чўзинчоқ дисплейларига ҳам мосланган. Фойдаланувчилар гаджетни битта қўлда бошқаришлари осон бўлиши учун экран шартли тарзда иккита: томоша қилинадиган ва бошқариладиган қисмларга ажратилган. Масалан, чертиш шарт бўлмайдиган маълумот, сурат ёки матн юқори қисмда; клавиатура, «Улашиш» тугмачаси ва бошқа жиҳозлар эса – пастки қисмда жойлашади.

Шунингдек, ҳозирда урфга кирган «тунги режим» – тўқранг интерфейс ҳам Samsung One UI’да кўзда тутилган.

Янги график қобиққа асосланган прошивка кейинги йилнинг бошида чиқади. Лекин шу ойнинг ўзидаёқ Android 9 Pie базасидаги One UI бета-синови бошланади. Унда айрим мамлакатлардаги Galaxy S9, Galaxy S9+ ва Galaxy Note 9 фойдаланувчиларигина иштирок этишлари мумкин. Ушбу график қобиққа таянган илк якуний прошивка Galaxy S10 флагманига тақдим этилса керак.

ЎҚИНГ: Муҳим технологиядан маҳрум этилаётган Galaxy S10 дизайнини расмий прошивка «сотиб қўйди»

Афсуски, ўтган йилги Galaxy S8, S8+ ҳамда Note 8 флагманлари ва ундан аввалги Samsung смартфонлари учун One UI график қобиғидаги прошивка чиқмайди.

Мана, Samsung One UI ишлашини намоён этувчи яна битта видеони томоша қиламиз:

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача савдога чиққан кўплаб моделлардаги бошқа Samsung смартфонларини 899 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн буюртма билан харид қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Samsung смартфонлари нархлари (2018 йил 7 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.