Samsung янги Onxy рангдаги Galaxy Buds 2 ва Buds Live қулоқчинларни тақдим этди

Samsung янги Onxy рангдаги Galaxy Buds 2 ва Buds Live қулоқчинларни тақдим этди

Samsung 17 март санасида Galaxy A73, A53 ва A33 смартфонлари билан бир қаторда Onxy рангли Galaxy Buds 2 ва Galaxy Buds Live қулоқчинларни тақдим этди. 

Янги рангдаги қулоқчинлар онлайн тадбирда намойиш қилинмади, аксинча компания тадбирдан сўнг янги қулоқчинларнинг ташқи кўрнишини тасвирловчи суратларни эълон қилди. 

Янги рангдаги қулоқчинлар келаси ойдан Samsung онлайн дўконларида сотила бошлайди. Galaxy Buds 2 қулоқчини ўтган йили Galaxy Z Fold3 ва Z Flip3 букламафонлари билан тақдим этилган. Ушбу қулоқчиннинг энг яхши хусусиятларидан бир бу қўнғироқлар пайтида ташқи шовқинларни фильтрлайдиган ва фақат карнай овозини киритишга имкон берувчи махсус VPU функцияси ҳисобланади. 

Galaxy Buds Live эса 2020 йили Galaxy Note20 серияси билан бирга тақдим этилган. Иккала қурилманинг ҳозирги нархи тақдим этилган нархидан пастлаган. Катта эҳтимол билан уларнинг Onxy рангли тури ҳам бундан мустасно эмас, яъни уларнинг нархи тахминан 129 (Galaxy Buds 2) ва 100 (Galaxy Buds Live) евро атрофида бўлади. 

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy А53 расман тақдим қилинди