Samsung янги рекорд ўрнатди!

Samsung янги рекорд ўрнатди!

Ҳозирги кунда «5G» сўзи технология оламида энг кўп ишлатилаётган сўзлардан бири эканлигига шубҳа йўқ. Samsung Networks ушбу соҳада етакчилик қилишга қаттиқ ҳаракат қилмоқда. Компания ҳаракатлари ва харажатлари бекор кетаётгани йўқ — корейслар ўз синовларида рекорд даражадаги тезликка эришди.

Синовлар жараёнида Samsung 5G mmWave (миллиметр-тўлқин) тармоғидан қурилма максимал 4.3 Гбит/сек тезликда маълумот қабул қилган (иккаласини ҳисоблаганда 8.5 Гбит/сек). Ушбу натижага юқори частотали ммWаве технологиясидан фойдаланган ҳолда лабаратория шароитида
эришилган. Синовлар давомида 800 MHz'лик mmWave спектрида MU-MIMO технологияси ҳамда оператор агрегацияси қўлланилган.

Ушбу натижага фақатгина назорат остидаги лабаратория шароитида эришиш мумкинлигини яна бир бор таъкидламоқчимиз. mmWave технологияси тезлиги борасида ҳаммани лол қолдирса-да, диапазон ва алоқа барқарорлиги борасида жуда ишончсиз бўлиб, кичик тўсиқлар, масалан, битта оқ қоғоз ҳам алоқа сифатини бузади.

Samsung'дагилар эълон қилган расмий пресс-релиз ушбу оламшумул муваффақиятнинг потенциал аҳамиятини қуйидагича изоҳлади:

Фойдаланувчилар бир неча гигабит тезликда трансформационал 5G мобил хизматларидан фойдаланишлари мумкин. Мобил операторлар мижзоларга 8K видео стриминг, масофавий тўлдирилган реаллик таълими, VR телеконференция ҳамда мисли кўрилмаган янги хизматларни тақдим қила олади.

Очиғини айтганда, ҳозирда фақатгина саноқли давлатлар, жумладан, АҚШ, Япония ва Жанубий Кореяда 5G mmWave спектрлари мавжуд. Аммо умид қиламизки, олдиндаги бир неча йил ичида бошқа давлатларда ҳам ушбу технология мавжуд бўлади.

ЎҚИНГ: Коронавирусда 5G’ни айблаётган фитначилар ортида ким турибди?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!