Samsung янги тақдимот учун таклифнома улашди

Samsung янги тақдимот учун таклифнома улашди

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси ўтган ойда ўзининг юқори даражали Galaxy S22 сериясидаги қурилмаларини ва ундан кейин шу кунгача бир нечта бюджет смартфонларини ҳам тақдим қилди, лекин компания ҳали 2022 йил смартфонлари қаторини якунламаган. Компания келаётган 17 март куни Тошкент вақти билан 19:00 да ўтказмоқчи бўлган янги "Galaxy A Event" онлайн тадбири учун ўз сайтида таклифнома улашди.

Пайшанба куни Samsung айнан қайси янги қурилмаларини тақдим қилиши ҳозирча номаълум. Турли хил дизайндаги А ҳарфлари билан безалган расмий тизер суратдан ҳам бирон нима билиш қийин, лекин компания бир неча кун олдин Galaxy А23 ва А13 смартфонларини жимгина чиқарганини ҳисобга олсак, ҳозирда аввалги Galaxy А серияси давомчилари, Galaxy А33, А53 ва А73 моделлари тақдим қилинмай қолиб кетган. Демак, катта эҳтимол билан ушбу моделлар биз Samsung янги тақдимотида кўришимиз мумкин бўлган смартфонлардир.

Хабарларга кўра, Samsung янги авлод ўрта бюджетли смартфонлари қутисидан ҳам қувватлаш адаптерини олиб ташлаши мумкин. Шунингдек, уларда наушник уяси ҳам бўлмайди.

Онлайн тақдимотни Samsung'нинг расмий YouTube саҳифасида ёки Samsung Newsroom сайтида жонли кўришингиз мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Galaxy A13 4G ҳамда A23 смартфонлари тақдим этилди