Samsung янги турдаги QD-OLED телевизорлар ишлаб чиқаради

Samsung янги турдаги QD-OLED телевизорлар ишлаб чиқаради

Телевизорлар бозорида Samsung компанияси суюқ кристалли панелларга қўшимча тарзда квантли нуқталардан иборат қатламни қўллаган ҳолда яратилган QLED технологиясига ишониб келмоқда.

Ўтган йили кореялик гигант OLED ва QLED’ни бирлаштирувчи технологияни тақдим қилганди, аммо унинг тўлиқ хусусиятлари ошкор қилинмаганди.

Бугунга келиб эса, Samsung тез орада QD-OLED деб номланувчи технология асосида маҳсулот ишлаб чиқариши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Батафсил хусусиятлар айтилмаган, бироқ компания суюк кристалли панеллар ишлаб чиқаришни қисқартиришининг асосий сабаби QD-OLED’га ўтишга қарор қилгани бўлиши мумкин.

Ўтган йили ҳам Samsung компанияси QD-OLED технологияси учун 8,3 млрд доллар пул тикиши айтилганди, лекин ушбу маълумот ҳам расман тасдиқланмади.

ЎҚИНГ: Redmi TV do‘konlarga tarqatish uchun tayyor holatda suratga tushdi!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!