Samsung янгиланган Galaxy A (2016) смартфонлари ҳақида расман маълум қилди

Samsung янгиланган Galaxy A (2016) смартфонлари ҳақида расман маълум қилди

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси Galaxy A (2016) тоифасидаги янгиланган, дизайнерларнинг янгича қарашлари билан бойитилган смартфонлар ҳақида расмий маълумот берди.

Galaxy A7 ва Galaxy A5

Samsung Galaxy A7 смартфони 5,5 дюймли кўрсатиш қобилияти 1920х1080 пиксель бўлган Super AMOLED дисплей билан таъминланган. Унга саккиз ядроли процессор(1,6 ГГц такт частотали), 3 ГБ тезкор хотира ва 16 ГБ доимий хотира ва ўз навбатида бу кўрсатгични янада ошириш учун Micro SD ўрнатилган. Фото ва видео тасвир ихлосмандлари учун 13-мегапиксель оптик барқарорлаштирувчи асосий ва 5-мегапиксель фронталь камера “хизматда”.

Аккумулятор қуввати 3300 мАс. Galaxy A7 нинг умумий ўлчами 151,5×74,1×7,3 мм, вазни 172 грамм.

Нисбатан ихчам аппарат тавсифи деярли ўхшаш. Асосий фарқи дисплей диоганалида— Galaxy A5 смартфони 5,2-дюймли дисплейга эга. Текор хотира ҳажми 2 ГБ ва аккумулятор қуввати 2900 мАс. Қурилманинг ўчлами 144,8×71,0x7,3 мм, вази 155 грамм.
Иккала смартфон ҳам икки SIM-картали ва LTE Cat.6 ни тармоқда қўллай олади.

Galaxy A3

Мазкур тоифага мансуб энг оддий аппарат ва у 4,7-дюйм дисплей (HD), 1,5 ГГц такт частотали 4 ядроли процессор, 1,5 ГБ тезкор ва 16 ГБ доимий хотира (+Micro SD), 13-мегапиксель асосий ва 5-мегапиксель фронталь камерага эга.

Аккумулятор қуввати 2300 мАс. 4G ни тармоқда қўллай олади. Ўлчами 134,5×65,2×7,3 мм. Вазни 132 грамм.

GALAXY A (2016)

Мазкур тоифадаги барча қурилмалар Android 5.1 Lollipop бошқаруви остида ишлайди ва ҳар бирида NFC модули мавжуд. Компания янги смарфтонларни 2016 йилнинг январь ойида савдога чиқаришни режалаштирилган ва нархларни ҳам тез орада маълум қилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!